Чирчиқда вагон устида селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтлик ток урди (видео)

  •   DiMaX
  •  10393
  •  26.10.2020 15:45

Чирчиқда вагон устида селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтлик ток урди (видео)

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида поезд вагони устида селфига тушмоқчи бўлган 14 ёшли йигит юқори кучланишли ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: DxOMark йилнинг энг яхши селфифонлари рейтингини эълон қилди

Хабарга кўра, 12 октябрь куни соат 14:20 ларда тўрт нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси поезд вагони устида суратга тушиш бўйича ўзаро гаров боғлаган. Улар «Чирчиқ темир йўл бекати»га келган ва поезд вагони устига биринчи бўлиб чиққан 14 ёшли Русланни темир йўл устига ўрнатилган юқори кучланишдаги электр токи урган.

Маълум қилинишича, Руслан селфига тушиш мақсадида қўлидаги телефонини юқорига кўтарган вақтида 27 минг вольт кучланишга эга электр симларига тегиб кетган. У йиқилиб тушган ва ёна бошлаган. Ҳозирда у шифохонада оғир аҳволда ётибди.

ЎҚИНГ: Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!