Чўнтакбоп Galaxy А букламафонининг нархи қанча?

Чўнтакбоп Galaxy А букламафонининг нархи қанча?

Samsung аллақачон букламафонлар бозорида таҳминан 80% улушга эга, лекин Жанубий Корея компаниясига кундан кунга янги рақиблар чиқмоқда. Ҳозирда компаниянинг букламафонлари премиум маҳсулотлар бўлиб, эндиликда маълум бўлишича, компания ўзининг бозордаги позициясини янада мустаҳкамлаш учун чўнтакбоп нархдаги букламафонлар устида ҳам ишламоқда.

Хабарларга кўра, арзон нархдаги букламафонлар Galaxy А қаторида Galaxy Fold букламафони шаклига эга бўлади ва у 2024 йил охири ёки 2025 йил бошида чиқарилиши кутилмоқда. Агар Galaxy З Flip 3 букламафони аллақачон 1,000 доллар атрофида сотилиши ҳисобга олсак, чўнтакбоп Galaxy А Fold букламафони ундан арзонроқ бўлиши, айрим миш-мишларга қараганда, 1 миллион вон ёхуд 770 доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.

Қурилманинг техник хусусиятлари ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумотлар йўқ, лекин бу арзон нархдаги букламафон экан, Samsung унчалик кучли бўлган чипсетлар ва камера компонентларидан фойдаланиши аниқ.

ЎҚИНГ: Galaxy смартфонларини етказиб бериш 16% га қисқарди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!