Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

  •   DiMaX
  •  1658
  •  09.03.2019 15:49

Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

Google мутахассислари Chrome браузерининг ҳимоясида жиддий «туйнук» борлигини пайқаб қолишди. Хакерлар ушбу заифлик орқали фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларига кира олишлари мумкин экан.

ЎҚИНГ: Google Chrome энди паролингиз ўғирланганлигини текшириб беради

Маълум бўлишича, муҳофаза тирқишини февралнинг охирларида аниқлашган. Бу – FileReader тўпламидаги носозлик бўлиб, сайтлар у орқали чекловни айланиб ўтиб, фойдаланувчининг қурилмасидаги маълумотларни ўқиши мумкин экан. Нафақат ўқиш, балки ҳатто унга зиёнкор дастурларни юклаш ва худди аслидагидек маъмур (администратор) ҳуқуқи билан бошқа профил очиш имкони ҳам бўлар экан.

Тағин, ушбу заифлик Chrome’нинг барча платформалар: Android, iOS, macOS, Linux ва Windows учун ишлаб чиқилган дастурларида мавжудлиги таъкидланмоқда.

Хакерлар мазкур носозликдан фойдаланиб сизнинг смартфонингиз, планшет, компьютер ёки ноутбукингизга киришларини истамасангиз, Chrome’ни тезда янгилаб олинг, демоқда Google. Одатда мазкур браузер автоматик янгиланиш хусусиятига эга, аммо кўпчилик фойдаланувчилар унинг бу функциясини ўчириб қўйишади. Шу боис ҳам хавфсизлик патчларининг мавжудлигини текшириш ва уларни ўрнатиб олиш керак.

Барқарор ва хавфсиз ишлаши учун Chrome браузерининг версияси камида 72.0.3626.121 бўлиши лозим.

ЎҚИНГ: Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.