CIRP: Apple АҚШда фойдаланувчиларнинг содиқлик рейтинги бўйича биринчи ўринни эгаллади

CIRP: Apple АҚШда фойдаланувчиларнинг содиқлик рейтинги бўйича биринчи ўринни эгаллади

Apple Қўшма Штатларда энг кучли брендлардан бири ҳисобланади. CIRP берган маълумотларга кўра, 90% Apple фойдаланувчилари ўз брендларига содиқ қолишмоқда. Таққослаш учун, 70% га яқин Samsung фойдаланувчилари яна янги Samsung смартфонларини сотиб олиб, ўз брендларига содиқ қолишмоқда. 

ЎҚИНГ: Apple'нинг чораклик даромади маълум қилинди 

CIRP'нинг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг Apple'га содиқ қолишларига Apple'дан бошқа ҳеч қайси компания iOS тизимида ишлайдиган смартфон ишлаб чиқармаслиги сабаб бўлган.

Android фойдаланувчилари эса аксинча, ўзлари ёқтирган брендларидан смартфон сотиб олишлари мумкин. Аслида Samsung'нинг улуши жуда юқори чунки, АҚШда ҳеч қайси Хитой бренди сотилмагани учун ушбу мамлакатларда яшовчи фойдаланувчиларда танлов имконияти кам. Бу эса Motorola ҳамда LG компанияларининг авалгидек ушбу рейтингга киришига сабаб бўлди. 

Маълумотларга кўра, сўнгги уч йил ичида Қўшма Штатлардаги барча смартфонлар сотувининг 43 фоизи Apple ҳиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринни 31% Samsung эгаллаган бўлса, LG 9% билан учинчи ўринга жойлашган. 

ЎҚИНГ: Samsung 3-чоракда рекорд даражада фойда кўрди