Counterpoint май ойида қанча смартфон сотилганини эълон қилди

Counterpoint май ойида қанча смартфон сотилганини эълон қилди

Counterpoint Research'нинг Market Pulse Service маълумотларига кўра, май ойида глобал смартфонлар савдоси 96 миллион донага камайди. Бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан 4% га, 2021 йилнинг май ойидаги кўрсаткичларга нисбатан эса 10% пасайганини кўрсатади.

Эътиборли томони шундаки, бу кўрсаткич сўнгги ўн йил ичида иккинчи марта 100 миллион донадан кам смартфон сотилганини кўрсатмоқда. 

Бу смартфонлар савдосининг кетма-кет икки ой пасайиши ҳисобланади. 2020 йилдаги дастлабки COVID-19 тўлқинидан кейин кучли ўсишга қарамай, смартфонлар савдоси ҳали ҳам пандемиядан олдинги даражага қайтмади. Давом этаётган таъминот занжиридаги муаммолари барқарорлашмоқда, аммо инфляция даражасининг ошиши, Хитой заводларининг ишлаб чиқаришдаги секинлашуви ва Украина инқирози смартфонларга талабни чекловчи асосий омиллар бўлиб турибди.

Талабнинг пасайиши туфайли смартфон сотувчилари инвентаризацияни бошдан кечирмоқда. Counterpoint таҳлилчилари таъминот занжирлари нормаллашгани ва Хитойдаги заводлар тўлиқ даражада ишлагаши сабабли йилнинг иккинчи ярмида вазият яхшиланишини тахмин қилмоқда.

ЎҚИНГ: Ноодатий дизайндаги Galaxy смартфони тақдим этилади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.