Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

  •   DiMaX
  •  3021
  •  16.05.2020 15:26

Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Коронавирус пандемияси даврида ўта оммалашган Zoom сервиси ҳимояси заифлиги туфайли хакерлар ҳужумига кўп учрамоқда. Ундан бизнес мақсадларида фойдаланиш SpaceX’дан NASA’га қадар кўплаб компания ва корхоналар томонидан тақиқланган. Яна...

ЎҚИНГ: Ярим миллион Zoom аккаунти рус тилли аноним Telegram-каналда сотилди

Сан-Франциско шаҳридаги лютеран черкови Zoom сервисини судга бўрди, деб ёзади CNN. Сабаби – черковда Инжилни ўрганиш бўйича онлайн дарс ўтишаётганида, хакерлар ҳужум қилиб, видеоконференциянинг орасида порнографик лавҳаларни намойиш этишган.

Мазкур диний сабоқ 6 май куни ўтказилаётган бўлиб, унинг асосий иштирокчилари кексалар эди. Видеосуҳбат бошланганидан 42 дақиқа ўтиб, хакерлар унга уятсиз лавҳалар тиқиштиришган.

Черков судга берган аризада таъкидланишича, Zoom фойдаланувчиларнинг хавфсизлиги ва ҳимояланганлигини эмас, балки ўз фойдаси ва даромадини биринчи ўринга қўймоқда. Маҳаллий журналистларнинг ёзишларича, диний муассаса бу бўйича дастлаб Zoom маъмуриятига мурожат этган. Лекин компания бирор жавоб бермагач, устидан ёзиб судга беришган.

Zoom сервиси вакиллари эса даъвонинг асоссиз эканлигини, компания бу ҳолатга бефарқ қарамаганлигини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, маъмурият ўша куннинг ўзидаёқ жиноятчининг шахсини аниқлаб, сервисдан блоклаган, кейин эса ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга бу ҳақида хабар берган.

Компания мазкур нохуш ҳолат юзасидан узр сўраган ва сервис хавфсизлигига янада жиддий ёндашишга сўз берган.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!