Дронни чегарадан яширинча олиб ўтмоқчи эди...

  •   DiMaX
  •  378
  •  31.10.2019 14:16

Дронни чегарадан яширинча олиб ўтмоқчи эди...

Божхона ходимлари томонидан турли кўринишдаги товар моддий бойликларининг ноқонуний равишда республикамиз ҳудудига олиб кирилишига қарши чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Афсуски, юртдошларимиз учувчисиз учиш қурилмалари – дронларнинг ҳам шу тоифага киришини ё англаб етмаяптилар, ё бунга жиддий қарамаяптилар.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Жумладан, «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постига кириб келган йўловчи поездидаги фуқаро Н.Н.нинг қўл юклари тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки маълум қилмасдан 1 дона учувчисиз учиш қурилмасини республикамиз ҳудудига яширинча олиб киришга бўлган уриниши божхона ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

ЎҚИНГ: Дронлардан фойдаланманг – ўн йилгача озодликдан маҳрум қилинишингиз мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!