Dropbox’да PDF ҳужжатларни iOS платформасида таҳрир қилиш мумкин бўлди

Dropbox’да PDF ҳужжатларни iOS платформасида таҳрир қилиш мумкин бўлди

Электрон маълумотларнинг онлайн омборхонаси, яъни Dropbox файлларни сақлаш хизматининг хабар беришича, мижозлар энди PDF шаклидаги файлларни iOS платформасидаги қурилмадан фойдаланган ҳолда, Dropbox саҳифаларида таҳрир қилишлари мумкин.

Модомики Dropbox фойдаланувчиси экансиз, iPhone ёки iPad қурилмангизга унинг иловасини юклаб, унинг ёрдамида зарур PDF ҳужжатни очинг. “Таҳрир қилиш” (Edit) тугмасини босиб, файлга керакли ўзгартиришлар, шарҳ ва изоҳлар киритинг. Ўзгартиришлар ҳужжатда автоматик равишда сақлаб борилади. Шунингдек, профилингиз орқали Acrobat Reader иловасининг сўнгги вариантидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Ушбу хизмат  iOS платформасида Dropbox’нинг Adobe компанияси томонидан жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилган Document Cloud онлайн хизмати билан уйғунлашувининг натижасидир.

Компания томонидан бир ой илгари худди шу илованинг компьютер қурилмаларига мўлжалланган варианти тақдим қилинган эди. Илованинг Android қурилмаларига мўлжалланган талқини келаси йилда тақдим этилади.

Dropbox бунгача электрон ҳужжатларни таҳрир қилиш тизимини такомиллаштиришда Microsoft компанияси билан Microsoft Office файлларини таҳрирлаш устида ҳамкорлик қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!