Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!

  •   DiMaX
  •  4531
  •  22.05.2020 15:32

Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!

Интернет тезлигини ўлчовчи Speedtest.net сервиси билан танилган Ookla компанияси яна битта сервисни тақдим этди. Бу – айни дамда жаҳондаги 5G уяли алоқа тармоқлари акс этган сайтдир.

ЎҚИНГ: 5G тармоғи ишга тушган 34 та мамлакатдан биттаси аллақачон монопол бўлиб улгурди!

5G тармоқлари харитаси https://www.ookla.com/ookla-5g-map манзилида жойлашган бўлиб, унда Ер юзида ишлаб турган барча бешинчи авлод уяли алоқа тармоқлари ҳамда уларнинг ҳар бири тўғрисидаги батафсил маълумот кўрсатилган.

Ookla ходимлари бунда тижорий мақсадларда абонентларга тўлиқ тақдим этилган 5G тармоқларини ҳам, тест тарзида – чекланган режимда ишлаётганларини ҳам ҳисобга олишган. Бундан ташқари, харитада қайси мамлакатлар ва шаҳарлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ишга туширишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

ЎҚИНГ: Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!

Харитага кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 123 та уяли алоқа оператори жами 8700 дан ошиқ 5G тармоғини ишга туширган. Уларнинг энг кўпи АҚШ, Япония, Хитой, Жанубий Корея ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларида жойлашган. Марказий Осиёда эса фақат Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида янги авлод мобил алоқа тармоғи ишлаяпти.

Айтиб ўтиш керакки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

ЎҚИНГ: Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!