Дунёдаги энг зўр флагманлар рейтингида илк бор Realme ғолиб! (Antutu, 2021 йил май)

  •   DiMaX
  •  867
  •  11.06.2021 11:03

Дунёдаги энг зўр флагманлар рейтингида илк бор Realme ғолиб! (Antutu, 2021 йил май)

Биз куни кеча AnTuTu бенчмаркида май ойидаги текширувлар натижалари асосида тузилган энг қудратли флагманлар рўйхатини эълон қилган эдик. Мазкур жамоа ҳамёнбоп смартфонлар орасида энг тезкорларининг ҳам рейтингини чиқарган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)

Айтиш керакки, юқорида санаб ўтилган учта рейтинг ҳам Хитойдаги фойдаланувчиларнинг AnTuTu бенчмаркида амалга оширган тестлари натижаларига асосланган эди. Мазкур сервис жамоаси энди бутун дунёдаги смартфонлар эгаларининг текширувлари асосида энг кучли флагманларнинг глобал рейтингини ҳам тақдим қилди.

AnTuTu бенчмаркининг 2021 йилнинг май ойи ҳисоботига кўра, тарихда илк бор Realme брендининг вакили лидерликка эришди! Энг қизиғи – OPPO корпорациясининг арзончи суббренди 4 март куни тақдим этган ушбу суперфлагман – Realme GT ҳозирда энг қудратли Android-процессор – Snapdragon 888 базасидаги энг арзон смартфон бўлиб турибди!

ЎҚИНГ: AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли ўнталикка яна қуйидаги смартфонлар кирган:

  1. iQOO 7 (821 324 балл)
  2. Asus ROG Phone 5 (814 363 балл)
  3. Asus Zenfone 8 Mini (809 625 балл)
  4. Xiaomi Mi 11 Ultra (808 799 балл)
  5. Oneplus 9 Pro (807 369 балл)
  6. Xiaomi Mi 11 (793 407 балл)
  7. Redmi K40 Pro (785 611 балл)
  8. Oneplus 9 (783 163 балл)
  9. Oppo Find X3 Pro (783 017 балл)

Мазкур рейтинг 2021 йилнинг 1-дан 31-май санасигача AnTuTu бенчмаркида камида минг марта тест қилинган смартфонларнинг ўрта ҳисобдаги (энг юқори эмас) натижалари асосида тузилган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S смартфонлари: энг ёмонидан энг яхшисигача

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.