Дунёдаги илк тепловизорли смартфон ишлаб чиқарилди

Дунёдаги илк тепловизорли смартфон ишлаб чиқарилди

Caterpillar компанияси тепловизор ўрнатилган дунёдаги илк смартфонни ишлаб чиқарди. The Verge хабарига кўра, яхшигина ҳимояланган гаджет бошқа бир қатор хусусиятлари билан ҳам кишида ажойиб таассурот уйғотади.

Caterpillar S60 смартфони намликдан ҳимояловчи қобиқ билан таъминланган. Қурилма сув остида беш метргача чуқурликда бир соат давомида ишлаш салоҳиятини йўқотмаган ҳолда туриши мумкин.

Смартфоннинг техник хусусиятлари ҳам етарли даражада юқори: ускунага янги Snapdragon 617 чиплари ўрнатилган бўлиб, 3Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотирага эга. Олд камерасининг сиғими 13 Мп бўлса, олд камераси 5 Мп сиғимдаги суратларни тасвирга олиши мумкин. 4,7 дюймли Caterpillar S60 экрани Gorilla Glass 4 шишаси билан ҳимояланган.

Caterpillar S60 смартфонига ўрнатилган тепловизор иссиқлик камералари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи FLIR Systems компанияси томонидан тақдим этилган.

Caterpillar S60 смартфонида тепловизор нафақат реал вақт режимида суратга олади, балки у видеотасвирга тушириш имкониятига ҳам эга. Тасвирлар эса VGA форматида олингани боим сурат ёки видео сиғимида чеклов мавжуд: 640 x 480 нуқтача.

Тепловизорли илк смартфоннинг қачон савдога чиқарилиши ҳозирча номаълум. Бироқ унинг нархи 599 доллар экани хабар қилинмоқда.