Дуровни яна айблашмоқда

  •   Saroy
  •  884
  •  02.06.2018 18:50

Дуровни яна айблашмоқда

Эстониянинг Cryptocean компанияси Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров устидан Москва шаҳрининг Замоскворецк судига даъво аризаси  билан мурожаат қилди. Уни TON блокчейн-платформаси ишлаб чиқилишида асос бўлган дастурни ўғирлаганликда айблашмоқда.

Бир неча ҳафта аввал,  Telegram дастурчилари шахсни идентификациялаш тизимини яратгани, бу кейинчалик  Telegram Open Network (TON) — Telegram Passport яратишда фойдаланилиши ҳақида хабар берилган эди.  У паспорт, хорижий паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидаги маълумотларни, коммунал ҳисобларни, банк ҳисоби ҳақидаги маълумотларни  ва бошқа ҳужжатларни йиғиш мумкин. TON базасида ўзининг Gram шахсий криптовалюта билан тўлов тизимини ҳам яратиши мумкин эди. Бу тангалар билан фойдаланувчилар товар ва хизматларга тўловни амалга ошириши мумкин.

ЎҚИНГ: Павел Дуров: "Эртага кеч бўлиши мумкин!"

ICO’нинг икки босқичида, яъни феврал ва мартда Telegram блокчейн-платформани яратиш учун 1,7 млрд доллар йиғди. Лойиҳага маблағ киритганлар орасида Qiwi раҳбари Сергей Солонин, TMT Investments раҳбари, миллиардер Роман Абрамович, «Вимм-Билль-Данн» собиқ хўжайинларидан бири  Давид Якобашвили ва DST инвесткомпанияси асосчиси Юрий Мильнерлар ҳам бор.

Cryptocean баёнат беришича, 1 февралда ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган учрашувда фойдаланувчиларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган сервис ҳамда бир қатор маҳсулотлар, жумладан. Криптопаспорт тақдим этилган. Платформани ишлаб чиқиш учун 800 минг евро сарфланган.

Ушбу учрашувда Telegram вакиллари ҳам бўлишган, май ойига келиб эса, улар  Telegram Passport ҳақида маълум қилишган.

ЎҚИНГ: Telegram’даги узилиш: техник носозликми ёки Дуров ҳийласи?

«Даъвогар ўз даъвосида таъкидлашича, жавобгар вакили ёпиқ намойишда иштирок этган. Май ойида эса Дуров криптопаспорт ишланмасини тақдим этди. Бу ишланма  Cryptocean томонидан ишлаб чиқилган ва ёпиқ намойишда кўрсатилган ноёб маҳсулотининг функцияси, интерфейси ва ишлаш тамойилининг нусхасидир. Даъвогар томон Telegram жамоасининг ноқонуний иш олиб борганлигига урғу берган, дея хабар беради Замоскворецк суди.

Яна бир қизиқ томони, даъво аризаси Telegram устидан эмас, балки айнан унинг асосчиси Павел Дуров устидан киритилган. Cryptocean’дагилар ҳеч қанақа тавон пулини сўрашмаган, фақат муаллифлик ҳуқуқини қонунан эътироф этишини талаб қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Павел Дуров Россия ҳудудида Telegram'нинг блокланишига рози бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!