DxOMark’нинг янги рейтингида Huawei ҳали тақдим этмаган 5G-смартфон рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  977
  •  05.12.2019 16:15

DxOMark’нинг янги рейтингида Huawei ҳали тақдим этмаган 5G-смартфон рекорд ўрнатди!

Хитойлик техногигант бугун – 5 декабрь куни Nova 6 ҳамда Nova 6 5G русумли янги смартфонларини намойиш этяпти. DxOMark эса аллақачон булардан иккинчисининг селфи-камерасини текширувдан ўтказиб, ҳисоботини эълон қилди.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр камерофонлари: DxOMark рейтинги чиқди

Ёдингизда бўлса, DxOMark яқиндагина энг зўр селфифонлар рейтингини тақдим этган эди. Huawei Nova 6 5G эса ундаги етакчилар – Samsung Galaxy Note 10+ 5G, Huawei Mate 30 Pro ҳамда Google Pixel 4 флагманларини ҳам доғда қолдирди!

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Nova 6 5G олд камераси 100 балл олган.

ЎҚИНГ: Энг зўр iPhone ҳам DxOMark тестида иккита хитойча флагманга мағлуб бўлди!

Huawei Nova 6 5G олд камерада видео олиш сифати бўйича 105 балл тўплаган, видеосъёмка борасида эса – 93 балл. Натижада унинг якуний очколари 100 баллга тенг бўлган.

Huawei Nova 6 5G ҳақидаги янгиликларни Terabayt.uz орқали кузатишда давом этинг. Ушбу модел бўйича DxOMark текширувлари билан батафсил (инглизчада) танишиш учун эса мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei нега куракда турмайдиган сўзлар билан Apple’ни ҳақоратлади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.