EA янги FIFA 23 ўйинининг трейлерини чиқарди

EA янги FIFA 23 ўйинининг трейлерини чиқарди

Electronic Arts компанияси ўзининг янги FIFA 23 ўйинининг трейлери ва у ҳақида илк маълумотларни тақдим этди. Маълум бўлишича, янги FIFA ўйини Англия ва Франсия олий лигалардан аёллар клубларини ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, FIFA 23 ўйинига яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатлари: 2022 йилда Қатарда ўтказиладиган эркаклар мусобақаси ва 2023 йилда Австралия ва Янги Зеландияда ўтказиладиган аёллар мусобақаси ҳам бепул янгиланиш сифатида қўшилиши айтилмоқда.

EA'нинг таъкидлашича, ўйинни HyperMotion2 технологиясининг навбатдаги эволюцияси билан янада реалистик тажрибада ўйнаш мумкин. Шунингдек, FIFA 23 платформалараро ўйнашни қўллаб-қувватлаш хусусиятига ҳам эга бўлади. 

FIFA 23 ўйини 30 сентабрдан компютер, Xbox, PlayStation 4, PlayStation 5 ва Google Stadia булутли-гейминг платформасига чиқарилади. 

Айтиш керакки, FIFA 23 ўйини EA'нинг FIFA номи билан чиқариладиган сўнгги ўйин бўлиб, компания 2023 йилдан ушбу номни EA Sports FC франшизасига ўзгартиради. 

ЎҚИНГ: USB-C портли AirPods яратилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.