Эгасини рози қилган топ 10 iOS қурилмалари

Эгасини рози қилган топ 10 iOS қурилмалари

Албатта, янги смартфонлар ўзининг олдингиларидан яна ҳам яхшироқ хусусиятлар ва дизайн ўзгаришлари чиқарилганлиги сабаб одамлар улардан мамнуният билан фойдаланишади. Шунинг учун ҳам халқ орасида "Дўстнинг - эскиси, нарсанинг - янгиси яхши" деган гап бор. Бироқ, Apple'га келганда бу мақол бузилади, чунки AnTuTu бенчмарки жамоаси томонидан чиқарилган "Топ 10 мақтовга сазовор iOS қурилмалари" рейтинггида деярли барча эски iPhone ва iPad қурилмалари юқори ўринларни олган.

2022 йил май ойи ҳолатига кўра тақдим қилинган рўйхатга кўра энг биринчи ўринда турган 2016 йилги iPhone SE смартфони фойдаланувчиларда 97.99% қониқиш ҳосил қилган. Иккинчи ўринни эса тўртинчи авлод iPad Air планшети эгаллаган бўлиб, унинг эгалари 97.5 фоиз мамнуният билан ишлатганлар.

Топ учликнинг охирги ўрнини Apple аллақачон ўзининг "даври ўтган" смарфонлари рўйхатига қўшган iPhone 6s Plus модели ўз эгасини 97.18 фоизга рози қилган ҳолда эгаллаб турибди.

Рўйхатдаги қолган iOS қурилмалари ҳам деярли бироз эскирган ва гарчи улар янги авлод iPhone ёки iPad'ларига кучли техник хусусиятларни тақдим қила олмасалар ҳам ўз эгаларида етарличи қониқиш ҳиссини уйғотишмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 14 қатори кўпроқ оператив хотирага эга бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!