Эҳтиёт бўлинг! Интернетда фирибгарлик кўпаймоқда

Эҳтиёт бўлинг! Интернетда фирибгарлик кўпаймоқда

Интернет-ресурслар орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар бермоқда.

Бош бошқарманинг Жиноят қидирув бўлими томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Украина фуқаролари томонидан olx.uz да амалга оширилган фирибгарлик холати (исмлар ўзгартирилган тарзда) мисол қилиб келтирилди:

“Жорий йилнинг 13 июнида Николай Тарасов Тошкент шаҳридаги ГУВД га мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, olx.uz​ сайтида “Эпика” русумли автомобилни сотиш бўйича рекламани кўрган. Эълон муаллифи ўзини Украина фуқароси сифатида таништиради. У автомобиль Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганини ва агар Н. Тарасов ўзининг тўлов қобилиятини тасдиқласа, у Ўзбекистонга машинани олиб бориб беришини маълум қилган. Бунинг учун Николай халқаро пул ўтказмалари тизими орқали ўз номига 4000 АҚШ доллари миқдорида пул жўнатиб, “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали трансфер маълумотларини кўрсатиши керак эди. Н. Тарасов бу шартларнинг барчасини бажарганидан сўнг, фирибгар Тарасовнинг шахсий гувоҳномасини қалбаки нусхасини тайёрлаб, пулни ечиб олади ва у билан ёзишмаларини тўхтатади".
 
Бошқарма хабарида яна бир мисол келтирилган ва фуқаролардан бегоналарга тўлов тизимлари орқали пул ўтказишда ва онлайн-дўконларда харид қилишда эҳтиёт бўлиш сўралган. Интернетда номаълум шахс томонидан тақдим этилган шартларга розилик беришдан олдин, банк муассасаларининг мутахассислари билан маслаҳатлашиш тавсия этилган. 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!