Эҳтиёт бўлинг! SHAASUIVG – Samsung эмас

  •   Saroy
  •  3101
  •  10.08.2018 16:29

Эҳтиёт бўлинг! SHAASUIVG – Samsung эмас

Хитойнинг Pinduoduo онлайн-дўконида  Shaasuivg номли маҳаллий компания пайдо бўлди. Ушбу ишлаб чиқарувчининг логотипи ҳам ёзуви ҳам Жанубий Кореянинг  Samsung брендидан кўчириб олинган.

Маҳсулот сифати ҳам шубҳали

Янги бренд 55 дюймли 4К форматидаги смарт-телевизор чиқармоқда. Агар расмга қарасангиз янги маҳсулотнинг логотипи SHAASUIVG. Бошда у Samsung’нинг Smart-TV’ си бўлиб туюлади. Кейин унинг нархи кўзга ташланади – 57 АҚШ доллари ва худди шу ерда гумонлар тарқалиб кетади ва кўз олдингизда бошқа ёзув ва бошқа дизайн намоён бўлади. Яна шу нарса ҳам сезилиб турибдики, бошда ушбу "муъжиза" 653 АҚШ доллари турган, бироқ бундай нархда уни ҳеч ким сотиб олмаганга ўхшайди.

Ушбу “ақлли” телевизорнинг тавсифи ҳам экран формати ҳам номаълум. Сифати ҳам шубҳали, ҳатто формати 4К деганига ҳам ишониш қийин.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!