Эксперт энг осон бузиладиган парол турларини айтди

  •   DiMaX
  •  1039
  •  08.07.2020 17:01

Эксперт энг осон бузиладиган парол турларини айтди

F-Secure компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари аввалроқ энг ишончсиз паролларни эълон қилишган эди. Булар – почта ёки бирор сервисдаги аккаунт пароли эмас, балки турли девайсларга қўйиладиган пароллардир.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг ёмон пароллари рейтинги: қаранг-чи, унда сизники йўқмикан?

Ахборот хавфсизлиги йўналишидаги Positive Technologies компаниясининг таҳлил бўлими гуруҳ раҳбари Екатерина Килюшева ҳам бу борада муҳим маълумотларни келтирган. «РИА Новости»га берган интервьюсида у хакерлар бузиши энг осон бўлган паролларнинг турларини айтган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, аксарият фойдаланувчиларнинг энг катта муаммоси шундаки, улар «qwerty» туридаги ёки туғилган куни санасидан иборат бўлган энг содда паролларни қўллашади.

«Мутахассисларимиз томонидан бултур ўтказилган текширувларнинг кўрсатишича, энг кенг оммалашган парол форматларидан бири – «ОйЙил»нинг лотинча клавиатурада ёзилишидир. Масалан, кишилар «Декабрь2019» тушунчасини «Ltrf,hm2019» шаклида ёки «Август2019»ни «Fduecn2019» ҳолида парол қилиб танлайдилар. Бунақа пароллар ҳар учта компаниянинг бирида учрайди; ташкилотлардан бирида эса 600 нафардан ошиқ фойдаланувчи шу турдаги паролни ишлатиб келаётганлиги маълум бўлди», дейди Килюшева.

Демак, агар сизнинг ҳам бирор сервисдаги паролингиз шу формула асосида тузилган бўлса, ўзгартириб қўйганингиз маъқул. Дарвоқе, сизга қадрдон Terabayt.uz сайтида паролингизни бузиш қанчалик осонлигини онлайн текшириш усули ҳақида, шунингдек, паролингиз ўғирланганини Google Chrome орқали аниқлаш йўли хусусида ҳам мақолалар чиққан. Шунингдек, паролингиз ўғирланганини текшириб кўрсатувчи Telegram-бот ҳақидаги хабаримиз ҳам сизга асқотса керак.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.