Электрон ҳукумат лойиҳалари самарали натижа бермоқда

  •   DiMaX
  •  660
  •  19.05.2021 08:47

Электрон ҳукумат лойиҳалари самарали натижа бермоқда

Бугун технологиялар шиддат билан ривожланмоқда. Замонавий ахборот технологиялари ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб борди, дейилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарида.

ЎҚИНГ: Давлат хизматларидан электрон фойдаланиш учун лўнда қўлланма

Ҳозирда ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши ва унинг рақобатбардошлиги замонавий рақамли технологияларнинг давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига қай даражада жорий этилганига боғлиқ бўлмоқда. Буни исботи сифатида бир йилдан ортиқ вақтда давом этаётган пандемия шароитида рақамли технологиялар қанчалик муҳим ва зарурлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Шунинг учун, яна бир муҳим ҳужжат – «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси қабул қилинди (2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079). Мазкур Стратегия доирасида ҳудудларни ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари белгилаб берилди, мақсадли кўрсаткичлар, электрон давлат хизматлари ва уларнинг тўлов механизмларини такомиллаштириш бўйича «йўл хариталари» тасдиқланди.

Ушбу қарорлар доирасида «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ташкил этилди. Марказ томонидан бугунги кунда электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Электрон ҳукуматни кенг жорий қилишда асосий масалалардан бири осон, қулай ва хавфсиз идентификация ҳисобланиб, ҳозирда Электрон ҳукумат фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг амалдаги ахборот тизимидаги мавжуд камчиликлар, кузатилаётган узилишлар бартараф қилинди ҳамда қулай ва содда рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш мақсадида тизимнинг (www.id.egov.uz) янги талқини ишлаб чиқилиб, ишга туширилди. Эски тизимда рўйхатдан ўтган актив фойдаланувчилар маълумотлари янги тизимга автоматик миграция қилинди.

Тизимнинг ишга тушишига қисқа вақт бўлганига қарамасдан, бугунги кунда унинг фойдаланувчилари сони 220 мингтага ортиб, 820 мингтага етди.

Давлат органларида электрон ҳукуматнинг жорий этилган ва жорий этилаётган ахборот тизимлари ҳисобини юритиш ва мониторингини олиб бориш, шунингдек, лойиҳа-техник ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнини электрон шаклга ўтказиш имкониятини яратиш мақсадида Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестри (www.reestr.uz) ахборот тизими ишлаб чиқилиб, синов тариқасида ишга туширилди.

ЎҚИНГ: Facebook, TikTok, Telegram кабилар ўз серверларини Ўзбекистонга кўчирмаса, жавобгарликка тортилади!

Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри (www.cs.egov.uz) ахборот тизимининг янги талқини ишлаб чиқилди ва синов тариқасида ишга туширилди. Ушбу тизимнинг асосий мақсади – электрон давлат хизматларини кўрсатишда давлат идоралари ахборот тизимларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги доирасида ягона талабларга мувофиқ замонавий маълумотномалар ва таснифлагичларни шакллантириш, сақлаш, янгилаш ва таъминлашдан иборат. Бугунги кунга келиб Регистрда 13 та ташкилот томонидан 41 та классификатор киритилган.

Маълумотнинг «қимматлилиги» – унинг долзарблиги билан ўлчанади. Бу борада бугунги кунда Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилмоқда. Ушбу янгиланган портал давлат органларининг ахборот тизимлари интеграциясини назарда тутади ва маълумотларни ўз вақтида янгилашнинг мониторинг тизимини таъминлайди.

Бугунги кунга қадар жорий порталда 149 та давлат идоралари томонидан 11 мингдан ортиқ маълумотлар тўплами жойлаштирилган бўлиб, улардан фойдаланишлар сони 7,5 млн.дан ортиқ.

ЎҚИНГ: АКТ вазирлиги: интернет нархи яна 30 фоизга пасайди, каналлар ҳажми 30 баробарга оширилди...

Келгусида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан Ягона порталда давлат божларини ва давлат органлари томонидан солинган жарималарни ва бошқа тўловларни тегишли банк ва бошқа тўлов тизимлари орқали онлайн тарзда тўлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи алоҳида платформа ишлаб чиқилиши кўзда тутилган ҳамда электрон ҳукумат инфратузилмасини яратиш ишларини сифатли ва самарали давом эттириш, шу жумладан аҳолига кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари кўламини ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида идоралараро интеграцион платформа тизимини такомиллаштириш борасида ишлар амалга оширилади.

Шу билан бирга, Давлат хизматлари ва бошқа электрон ҳукумат ахборот тизимлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорини ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизимини такомиллаштириш ва тегишли ташкилотлар ахборот тизимлари билан босқичма-босқич интеграция қилиш ва Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш ва у орқали янги маълумотларни қўшишга онлайн сўров юбориш, интеграциялаш ва махсус веб-сервислар орқали маълумотларни тўғридан-тўғри юклаб олиш имконияти яратилиши кўзда тутилган.

ЎҚИНГ: Электрон ҳукумат бўйича сиз излаган саволларга жавоблар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!