Энди Apple маҳсулотлари билан муаммо бўлмайди

Энди Apple маҳсулотлари билан муаммо бўлмайди

LoupVentures'нинг хабар қилишича, Хитойда ишлаб чиқариш аввалги нормал ҳолига қайтаётгани боис Apple'нинг таъминоти ҳам секин-асталик билан ўнгланмоқда.

Хабарда изоҳланишича, компаниянинг энг талабгир маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун кетадиган вақтнинг қисқарганини таъминот яхшилангани билан боғлаш мумкин.

iPhone 11 64ГБ, iPhone 11 Pro 64ГБ, AirPods Pro ва AirPods'ларнинг иккинчи авлодини ишлаб чиқариш учун 4 март куни энг кўп вақт талаб қилинадиган эди ва вазият ҳозирга келиб яхшиланмоқда.

iPhone 11'нинг 64ГБ версияси ўртача 2 кунда тайёр бўлади (4 март санасида эса 6.7 кун талаб қилинган), AirPods Pro ва иккинчи авлод AirPods'лар 7.4 кунда тайёр бўлади (4 мартдаги ҳолатда 10.6 кун талаб қилинган).

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш даври давомийлиги чўзилганига бошқа омиллар, жумладан, Ғарб бозорларидаги талабнинг тушиб кетгани ҳам сабабчи. Бироқ Хитой заводларидаги иш-фаолият аввалги ҳолига қайтиши билан ишлаб чиқариш ҳам тезлашади ва талаб ҳам нормал ҳолига келганда Apple мижозларга ўз қурилмаларини узлуксиз етказиб бера олади.

ЎҚИНГ: Apple жаримага тортилиши мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!