Энди Google иловаларида бармоқ изи билан рўйхатдан ўтиш мумкин

Энди Google иловаларида бармоқ изи билан рўйхатдан ўтиш мумкин

Google ўзининг хизматлари учун янгиланишлар тақдим қилди ва эндиликда қўллаб-қувватланувчи сайтларда рўйхатдан ўтиш учун нафақат паролдан, балки бармоқ изидан ҳам фойдаланиш имкони мавжуд. Ушбу янгиланиш Android 7 Nougat ва ундан юқори ОТлар учун амал қилади.

Табиийки, Pixel смартфонлари ушбу функцияга бошқа девайслардан кўра эртароқ эга бўлди. Бу функция Google иловалари ва саҳифаларида ишлайди. 

Жорий аутентификация усули қулай, содда ва хавфсиз усулда биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш учун FIDO2, W3C WebAuthn ва FIDO CTAP стандартлари асосида яратилган. Аслида, айнан FIDO2 стандарти сабабли эндиликда нафақат иловаларда, балки интернет сайтларда ҳам пароль ўрнига бармоқ изидан фойдаланиш имкони мавжуд бўлди.

ЎҚИНГ: Okay, Google, мени профессионалга айлантир!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.