Энди никоҳ қуриш учун онлайн тарзда ариза бериш мумкин!

Энди никоҳ қуриш учун онлайн тарзда ариза бериш мумкин!

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этишга ариза бериш хизмати жорий этилди.

Ҳозирги кунда фуқаролар порталдаги шахсий кабинетлари орқали онлайн тарзда никоҳга кириш ҳақидаги ариза билан ФҲДЁ бўлимига мурожаат этишлари мумкин. Бу ҳақда ДХА нашримизга маълум қилди.

Бу жараён қуйидагича амалга оширилади:

Никоҳланувчи шахслар ўзларининг электрон рақамли имзоси билан ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этишга аризаларни беради. ФҲДЁ бўлими масъул ходими “ФҲДЁ ягона электрон ахбороти” тизими орқали аризасини қабул қилади ва никоҳланувчиларга электрон шаклда тиббий кўрикка йўлланма ва никоҳни қайд этиш муддати ҳақида маълумот юборади.

Шундан сўнг, никоҳни қайд этиш куни ФҲДЁ бўлимига ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорти билан бориб никоҳ ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Давлат хизматлари агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги  ПҚ–3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этишга аризалар бериш тизимини жорий қилиш вазифаси юклатилган эди.

ЎҚИНГ: Энди давлат хизматлари учун тўловларни Payme орқали амалга оширса бўлади