Энди қулоқчиннинг кераги йўқ. Мусиқа тўғридан-тўғри миянгизга жўнатилади!

Энди қулоқчиннинг кераги йўқ. Мусиқа тўғридан-тўғри миянгизга жўнатилади!

Ўзингизнинг шахсий товуш пуфагингиз бўладиган оламни бир тасаввур қилиб кўринг. Бу оламда атрофдагиларга умуман ҳалал бермаган ҳолда севимли таронангизни тинглашингиз, баланд овозда компьютер ўйинларини ўйнашингиз, кино томоша қилишингиз ёки машина ҳайдаб кетаётганда навигация кўрсатмаларини олишингиз мумкин.

Исроилнинг Noveto Sytsems номли компанияси юқорида санаб ўтилганларнинг барчасини «товуш узатиш» деб аталаган янги футурустик аудио технология ёрдамида амалга ошириш мумкинлигини исботлаб берди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.

Компания куни кеча ўзининг янги десктоп қурилмасини оммага тақдим қилди. Гаджет мусиқани тўғридан-тўғри тингловчининг қулоғига, қулочинлар ёрдамисиз юборади.

Компания The Associated Press'га қурилманинг эксклюзив десктоп прототипини тақдим қилди.

Бундай йўсинда мусиқа тинглаш ҳисси худди илмий-фантастик кинолардагидек бўлади. 3D товуш сизга шунчалар яқинки, у худди қулоғингиз ичидан ва айни дамда қулоғингиз олдида, тепасида ва орқасида чалинаётганга ўхшайди.

Noveto қурилманинг кўплаб амалий фойдаси бўлишини кутмоқда. Масалан, офис ходимлари мусиқа ва конферент қўнғироқларни ҳамкасбларга ҳалал бермаган ҳолда тинглаши мумкин, оддий фойдаланувчида эса атрофдагиларни безовта қилмасдан ўйин ўйнаши, фильм томоша қилиши имкони пайдо бўлади. Бунда, қулоқчинлардан фойдаланилмагани боис хонадаги бошқа товушларни ҳам тиниқ эшитиш мумкин.

Ушбу технология 3D сезиш модулидан фойдаланган ҳолда аудиони ультратовушли тўлқин орқали узатиб, тингловчининг қулоғи жойлашувини аниқлайди ва кузатиб боради ҳамда қулоқ атрофида товуш пуфагини ҳосил қилади. Узатилган товушни стерео форматда ёки 3D режимда тинглаш мумкин бўлади. Компаниянинг тушунтиришича, 3D режим тингловчи атрофида 360° товуш ҳосил қилади.

Намойиш сифатида тақдим қилинган табиат манзарси акс эттирилган видео клипда кўлдаги оққушлар товуши, ариларнинг визиллаши ва кўлмак жилдираршини тинглаш мумкин. Ушбу товушларни тинглаган тингловчи ўзини гўё айни ўша маконга тушиб қолгандек ҳис қилади.

Компания бош ижрочи директори Кристоф Рамштейннинг ўзи ҳам бу концепцияни сўз билан тарифлашга қийналди. «Мия ўзи билмаган нарсасини тушунмайди», дейди у.

Noveto'нинг Тел-Авив шаҳридан туриб Zoom орқали ўтказган намойишида SoundBeamer маҳсулот менежери Аяна Уаллватер видео ўйин демонстрациясидаги ўқ отилиши товушини эшитмади.

Бу SoundBeamer'нинг иш берганидан далолат. Уаллватер ушбу технологиядан биринчи марта фойдаланиб кўрган одамлар муносабати ҳақида шундай дейди: «Кўпчилик одамлар шунчаки: «Қойил, бунга ишонгим келмаяпти», дейди. Бунга ишониш қийин, чунки товуш худди карнайдан чиқаётганга ўхшайди, лекин уни [сиздан бошқа] ҳеч ким эшитмайди... у сизни қўллаб-қувватлайди ва сиз ҳамма нарсанинг марказида бўласиз. Бу сизнинг атрофингизда содир бўлади».

Созламалар ўзгартирилса, тингловчи бошини қимирлатганда, товуш унга эргашади. Узатма тўлқин йўлагидан чиқиб кетиш ва ҳеч нарсани тингламаслик ҳам мумкин, бу сурреал воқеликни ҳосил қилади.

«Қурилмага қаерда эканингизни айтиш шарт эмас. У товушни аниқ битта жойга йўналтирмайди. Товуш қаерга борсангиз ҳам, сизга эргашади. Яъни бу айнан сиз учун — сизга эргашади, хоҳлаган нарсангизни миянгиз ичида қўйиб эшиттиради. Бу биз орзу қилган нарса. Ўзингиз хоҳлаган товушни тингласангиз бўладиган дунё. Бошқаларга ҳалал бермайсиз. Лекин [мусиқа тинглаётиб ҳам] улар билан мулоқотга киришишингиз мумкин», дея қўшимча қилади Уаллватер.

Товуш узатиш концепцияси аслида янгилик бўлмаса ҳам, Noveto ушбу технологияни амалда ярата олган биринчи компания бўлди. Компаниянинг SoundBeamer 1.0 десктоп қурилмаси эса илк тижорий бренд маҳсулоти бўлади.

Рамштейн прототипнинг «кичикроқ ва нафисроқ» дизайнли верияси тижорий сотувга 2021 йил Рождество байрамида чиқишини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Google оддий компьютерлар 10 минг йилда ҳам бажара олмайдиган амални атиги 3 дақиқада бажарувчи компьютер яратди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.