ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

  •   DiMaX
  •  1898
  •  12.03.2021 09:56

ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

«Хитойча Apple» ўзининг MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкаларини синаб кўриш учун ҳозирча фақат Хитойдаги оддий фойдаланувчиларга тақдим этган. Xiaomi.EU норасмий портали жамоаси эса глобал прошивкани кутиб ўтиришни истамаган фойдаланувчилар учун хитойчасини «глобаллаштириб» тарқатмоқда. Умуман олганда...

ЎҚИНГ: MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?

Глобал версиядаги MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги 25 хилдаги смартфон прошивкалари бета-тестерларга тарқатилаётгани ҳақида ёзган эдик. Xiaomi компанияси ушбу бета-тест дастури қамровини кенгайтириб, рўйхатга яна 22 хилдаги мобил қурилмаларни киритди.

Демак, энди қуйидаги моделларга мансуб (ва тегишли прошивкага эга) гаджетлар эгалари 31 мартга қадар тест дастурида иштирок этиш учун ариза юборишлари мумкин:

  1. Mi 11 (глобал, европача);
  2. Mi 10 Pro (глобал, европача, ҳиндча);
  3. Mi 10 (глобал, европача, ҳиндча);
  4. Mi 10 Lite (глобал, европача);
  5. Mi 9 (глобал, европача);
  6. Mi 9T Pro (глобал, европача);
  7. Mi Note 10 Lite (глобал, европача);
  8. Mi 9 SE (европача);
  9. Mi 9 Lite (глобал, европача);
  10. Redmi K20 Pro (ҳиндча);
  11. Redmi Note 10 Pro (глобал, европача);
  12. Redmi Note 10 Pro (ҳиндча);
  13. Redmi Note 10 Pro Max (ҳиндча);
  14. Redmi Note 9T (европача);
  15. Redmi Note 9S (глобал, европача);
  16. Redmi Note 9 Pro (ҳиндча);
  17. Redmi 9 Power (ҳиндча);
  18. Redmi Note 8 Pro (глобал, европача, ҳиндча);
  19. Redmi Note 8T (европача);
  20. Poco F2 Pro (глобал, европача, ҳиндча);
  21. Poco M3 (глобал, ҳиндча);
  22. Poco X2 (ҳиндча).

MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкалар кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан ушбу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр камерофони ва ҳамёнбоп флагманига Android 11 тарқатяпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!