Эндиликда Xiaomi Mi 9T ва 9T Pro'лар ҳам ARCore'ни қўллаб-қувватлайди

Эндиликда Xiaomi Mi 9T ва 9T Pro'лар ҳам ARCore'ни қўллаб-қувватлайди

ARCore' билан нотаниш бўлганлар учун шуни айтиб ўтиш керакки, ARCore Android қурилмаларда тўлдирилган реаллик (AR) амалиётини яратиш имконини берувчи Google платформаси бўлиб, аслида, Apple'нинг ARKit'ига рақиб сифатида ишга туширилган.

ARCore қизиқарли платформа бўлиб, смартфон камерасидан фойдаланиб, қаерда турганингизни кузатиш имконини беради. Бунинг учун турли нуқталар, ҳаракатланаётган бурчаклар ўлчаниб, смартфон позицияси ёки йўналиши, текис юзалар аниқланиб, ҳудуднинг қанчалик даражада ёруғ эканлиги тахмин қилинади. Қисқа қилиб айтганда, кўпгина ўлчамлар бирлаштирилиб, бир қадар такомиллашган тўлдирилган реаллик амалиёти тақдим қилинади.

Бугунги кунга келиб, ARCore кўплаб смартфонларда ишлайди. Бу функция мавжуд қурилмалар сони борасида эса Xiaomi смартфонлари етакчилик қилади. Бу рўйхатдан энди ўртача даражадаги премиум тоифа смартфонлар: Xiaomi Mi 9T Pro ва Mi 9T'лар ҳам ўрин олди.

Шубҳасиз, бу қурилма фойдаланувчилари учун яхши янгиликдир. Бу икки смартфон бор экан, Google'нинг виртуал реаллик платформасига кириш учун бошқа бир қиммат қурилма сотиб олишга ҳожат йўқ.
Агар сизнинг смартфонингизда ҳам ARCore қўллаб-қувватланиши ёки қувватланмаслигини билмоқчи бўлсангиз, ARCore'га мос келувчи қурилмаларнинг расмий рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9T Pro тақдимот арафасида Geekbench’да имтиҳон топширди: Black Shark 2 Pro’дан қолишмайди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!