Энг биринчи электрон компьютер қандай бўлган?

Энг биринчи электрон компьютер қандай бўлган?

Жаҳон ахборот агентликлари Хитойда дунёдаги энг қудратли компьютер яратилганини муҳокама қилаётган бир пайтда Hi-Tech нашри энг биринчи компьютер қандай бўлгани ҳақида маълумот тақдим этди.

ENIAC (Electronic Numerical Integrator and Computer – Электрон рақамли интегратор ва компьюетр) – кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш учун қайта дастурлаш мумкин бўлган илк электрон ҳисоблагич.

Машина 1943 йилда АҚШ армияси буюртмасига кўра, Пенсильвания университети олимлари томонидан ишлана бошланган.

Шуниси диққатга сазоворки, компьютернинг энг биринчи тест вазифаларидан бири – супербомбанинг термоядровий портлашини математик моделлаштириш бўлган. 1950 йилда машинада биринчи муваффақиятли рақамли об-ҳаво прогнози ишлаб чиқилган.

ENIAC’нинг оғирлиги – 27 тонна, энергия истеъмоли – 174 кВт, ҳисоблаш қуввати – бир сонияда 357 кўпайтириш амали.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.