Энг кўп фойдаланиладиган ижтимоий тармоқ қайси?

Энг кўп фойдаланиладиган ижтимоий тармоқ қайси?

Статистикага кўра, дунё аҳолисининг 59 фоизи ёхуд 4.7 миллиард одамлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади ва ушбу рақамлар йилига 5.1% ёки 227 миллионга ошиб бормоқда. Бу бир неча йил аввалги эмас, балки, 2022 йилнинг июл ойига кўра DataReportal томонидан берилган маълумотлар бўлиб, қуйида шууунча одам қайси ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ва унга қанча вақт сарфлаши билан танишамиз.

Фото: DataReportal

Маълум бўлишича, дунёдаги энг кўп ишлатиладиган ижтимоий тармоқ ҳали ҳам Facebook бўлиб, унинг актив фойдаланувчилари салкам 3 миллиардъни ташкил қилади. Ундан кейинги иккинчи ўринни эса, Google'нинг YouTube видео платформаси 2,476 миллиард актив фойдаланувчилар эгаллаган бўлса, топ учлик 2 миллиард актив фойдаланувчиларга эга WhatsApp билан якунланади.

Фото: DataReportal

Гарчи Facebook энг кўп актив одамларга эга бўлса ҳам, фойдаланувчилар унга кўп вақт сарфлашмайди. Data.AI томонидан тақдим қилинаётган маълумотларга кўра, TikTok ва YouTube фойдаланувчилари умумий ҳисобда ойига салкам бир кунларини (23.6/23.2 соат) шу платформаларга сарфлашади.

Фото: DataReportal

SensorTower берган маълумотларга кўра эса, кунига ўртача 95 дақиқа TikTok учун, 74 дақиқа эса YouTube учун сарфланади. Бироқ, энг, энг, энг актив фойдаланувчиларга эга ижтимоий тармоқ Instagram бўлиб, ҳар 10 Instagram фойдаланувчисининг 4 таси ҳар куни Instagram'га киради.

ЎҚИНГ: Тестлар якунланди, Android 13 барқарор версияси тарқатилмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.