Энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

  •   DiMaX
  •  2096
  •  03.04.2021 14:06

Энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

AnTuTu бенчмаркига кўра март ойидаги энг бақувват Android-флагманлар рейтингини тақдим этган эдик. Мазкур сервис жамоаси ўрта нархли смартфонларнинг ҳам ТОП-ўнталигини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Энг кўп қайси смартфонларнинг қалбакилари чиқяпти? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Ўтган ойдаги хитойча рейтингда ғолиб бўлган Xiaomi компаниясининг Redmi 10X флагмани мартда ҳам тахтдан тушгани йўқ – 399 923 балл. Иккинчи ўрин эгаси ҳам ўзгармаган – 399 906 балл билан яна ўша Redmi 10X Pro модели. Умуман олганда, ўтган йилнинг май ойида тақдим этилган, MediaTek Dimensity 820 процессорига таянувчи ушбу икки смартфон августдан бери AnTuTu рейтингларида юқори ўринларни қўлдан бермай келишмоқда ва узоқ вақт лидерлик бўйича рекордчи бўлиб улгуришди.

Кўриб турганингиздек, хитойликларнинг AnTuTu сервисидаги текширувларига асосланган ўрта нархли смартфонлар рўйхатига яна қуйидагилар кирган:

  1. Vivo S7t – 393 918 балл
  2. Huawei Nova 7 Pro – 390 828 балл
  3. Huawei Nova 7 – 390 575 балл
  4. Huawei Nova 8 Pro – 388 995 балл
  5. Honor 30 – 386 045 балл
  6. Huawei Nova 8 – 385 489 балл
  7. Honor X10 – 359 867 балл
  8. Honor 30S – 350 307 балл

Флагманлар рейтингида бўлгани каби, энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рўйхатини тузишда ҳам хитойлик фойдаланувчиларнинг мазкур сервисда ўтказган тестлари натижаларига таянилган, глобал рейтинглар эса алоҳида чиқади. Мутахассислар бу рўйхатга асос қилиб бенчмаркда камида мингта тест қилиб кўрилган смартфонлардан ҳар бирининг ўртача (энг юқори эмас) натижаларини олишган.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!