Энг машҳур бразуер ўз юбилейини нишонламоқда

Энг машҳур бразуер ўз юбилейини нишонламоқда

Google'нинг Chrome браузери чиқарилганидан 14 йил ўтиб, юзинчи версияга янгиланди. Компаниянинг маълум қилишича, янгиланиш Windows, Маc, Linux, Android ва iOS учун чиқарилган.

Гарчи бу тарихда илк бўладиган муҳим ҳодисалардан бири бўлсада, 100 версия унчалик катта ўзгаришларни ўз ичига олмайди. Ундаги энг муҳим янгиланиш браузер лого дизайнининг ўзгариши бўлиб, у эскисидан соялари олиб ташланганлиги, ёрқин ранглар билан бўялганлиги ва ўртасидаги кўк доираси бироз катталашганлиги билан ажралиб туради.

Шунингдек, браузернинг юбилей версиясида Android учун камроқ мегабайт эвазига веб-саҳифаларни тезроқ юклаш имконини берувчи "Lite" (оддий) режими олиб ташланган. Chrome қўллаб-қувватлаш менежери Крейг Тумблисоннинг айтишича, мегабайтлар нархи пасайгани ва Chrome одатда улардан самаралироқ фойдаланишга эришганлиги сабабли функцияга зарурат камайган.

Chrome ва бошқа бразузерларнинг юз ёшга тўлиши интернетдаги кўплаб веб-сайтларни ишдан чиқариши айтилган эди. Лекин бир неча ойлик огоҳлантиришлар ва хатоликларни тўғрилашдан кейин ҳаммаси яхшига ўхшайди. Акс ҳолда эса, Google 99 версияда янгиланишни музлатиб қўйишини айтган эди.

ЎҚИНГ:  Россия Google Play Store билан хайрлашишга тайёр

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!