Энг оммабоп 10 смартфон (8-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (8-ҳафта)

Тренддаги смартфонлар рўйхатимиз бу гал ҳам дейрали фақат Samsung ва Xiaomi'нинг қурилмаларидан таркиб топди. Аммо Sony'нинг янги L4 гаджети тақдимотдан кўп ҳам ўтмай чартимиздан ўрин олди ва олганда ҳам нақ иккинчи поғонани олди.

Samsung Galaxy S20 Ultra етакчиликни ҳеч кимга бермади. Топ учталикни Xiaomi Mi 10 Pro якунлаб берди.

Янги смартфонларга бўлган қизиқиш бироз сусайиши Galaxy A51, Redmi Note 8 Pro ва Galaxy A71'лар фойдасига бўлди. Сабаби ҳар учала гаджет бир поғонадан юқорилаб, мос равишда, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринларни банд этди.

Xiaomi'нинг Mi 10 5G'си еттинчиликка ўз номини ёзиб қўйган бўлса, Redmi Note 8 ўз номига мос саккизинчи ўринни эгаллади.

Қолган икки ўрин S20 оиласининг қолган вакилларига насиб қилди.

Шундай қилиб, саккизничи ҳафтадаги рейтингимиз Samsung'нинг 5 та, Xiaomi'нинг 4 та ва Sony'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди. Бу эса Poco X2 билан хайрлашишимизга тўғри келди, деганидир.

Кейинги ҳафтадаги чартимиз эълон қилингунга қадар Sony, Huawei ва Realme ўзларининг янги смартфонларини тақдим қилади. Туб бурилишларни кутиб қоламиз.

Samsung Galaxy S20 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Sony Xperia L4
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 10 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Xiaomi Mi 10 5G
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Samsung Galaxy S20
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy S20+
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (7-ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!