Энг қудратли Android-смартфон аниқланди – у етакчи компанияларга тегишли эмас!

  •   DiMaX
  •  2113
  •  13.06.2018 12:37

Энг қудратли Android-смартфон аниқланди – у етакчи компанияларга тегишли эмас!

Ўтган ҳафтада тақдим этилган ASUS ROG Phone смартфони Geekbench сервисида тестдан ўтказиб кўрилди. Бенчмарк базасидаги маълумотларга қараганда, у саккиз ядроли Snapdragon 845 процессорли қурилмалар орасида энг юксак самарадорликка эга.

ЎҚИНГ: Asus ROG Phone чаққонликда бошқа смартфонларни орқада қолдирадиган кўринади

Geekbench натижаларига назар солсак, ASUS ROG Phone якка ядроли тестда 2 547 балл, кўп ядролисида эса 9 534 балл тўплаган. Бу кўрсаткичлар айни шу Snapdragon 845 чипи базасидаги OnePlus 6, Xiaomi Mi Mix 2S, HTC U12 Plus ва бошқа смартфонлар балларидан юқори.

Мана, ASUS ROG Phone ва бошқа смартфонларнинг якка ядроли синовдаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Таъкидлаш ўринлики, бир ядроли тестларда самарадорлик бўйича етакчи – Exynos 9810 процессори базасидаги Galaxy S9/S9 Plus моделлари 3 700 баллга яқин натижага эриша олган. Аммо барча – сакккизта ядросининг қўлланишида самарадорлик борасида Android-смартфонлар орасида ҳозирча ASUS ROG Phone геймерофонига етадигани йўқ.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Samsung Galaxy S9+ ўтган йилги хитойлик флагманга мағлуб бўлди!

Кўп ядроли тестда турли флагманлар мана бундай натижалар кўрсатган:

Афтидан, бу ютуқ мазкур ўйинбоп смартфонда процессорнинг максимал такт частотаси 2,8 дан 2,96 гигагерцгача оширилганлигининг натижасидир. Қурилманинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ASUS ROG Phone моделида GameCool совитиш тизими қўлланган. Шунингдек, бу смартфонга ташқи кулер – AeroActive Cooler ҳам улаш мумкин.

ЎҚИНГ: Топ-10: Энг қудратли Android-смартфонлар (AuTuTu талқини)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!