Энг қудратли флагманлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

  •   DiMaX
  •  1578
  •  03.04.2020 13:47

Энг қудратли флагманлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Машҳур AnTuTu сервиси жамоаси Android тизимли энг кучли смартфонларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Мазкур рўйхат 2020 йилнинг март ойи мобайнида ушбу бенчмаркда хитойлик фойдаланувчилар томонидан текшириб кўрилган қурилмаларнинг умумий баллари асосида тузилган.

ЎҚИНГ: Ўз эгаларини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил февраль)

Март ойи рейтингида янги лидер пайдо бўлди – Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагмани 606 389 балл олган. Айтиш керакки, 6 март куни тақдим этилган ушбу қурилма, атиги 48 МПлик камерага эга бўлса-да, DxOMark рейтингида камераси 108 МПлик Xiaomi Mi 10 Pro билан тенг балл олиб, етакчи бўлган эди.

Дарвоқе, «Хитойча Apple»нинг айнан мана шу флагмани AnTuTu’нинг ўтган ойдаги рейтинги етакчиси эди, бу гал эса 598 572 балл тўплаб, иккинчи ўринга тушиб қолган. Кучли учликни стандарт OPPO Find X2 модели 590 253 баллик натижа билан якунлаб берган.

ЎҚИНГ: Энг кучли флагманлар ва ўрта нархли энг зўр смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил февраль)

Кейинги ўринлардаги кучли смартфонлар ва уларнинг ўртача баллари эса қуйидагича:

  1. Redmi K30 Pro – 589 607 балл;
  2. Vivo iQOO 3 – 588 305 балл;
  3. Black Shark 3 Pro – 588 125 балл;
  4. Realme X50 Pro – 588 055 балл;
  5. Vivo NEX 3S 5G – 586 577 балл;
  6. Xiaomi Mi 10 – 579 550 балл;
  7. Black Shark 3 – 570 723 балл.

Таъкидлаб ўтиш керакки, AnTuTu’нинг март ойи бўйича энг самарадор флагманлар рейтингига кирган барча моделлар Snapdragon 865 процессорига ҳамда энг янги – LPDDR5 тоифасидаги тезкор хотира чипига эга. Шунингдек, кучли ўнталикдан фақат учта – Oppo, Xiaomi ҳамда Vivo компанияларига ва уларнинг суббрендларига мансуб смартфонлар жой олганлиги ҳам эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг процессори аллақачон Snapdragon 865’ни «ер тишлатди»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.