Энг зўр батареяли смартфонлар (DxOMark рейтинги, 2021 йил май)

  •   DiMaX
  •  1692
  •  12.05.2021 12:13

Энг зўр батареяли смартфонлар (DxOMark рейтинги, 2021 йил май)

DxOMark лабораторияси дастлаб камераларнинг имкониятларини текширишга ихтисослашган эди. Кейин у смартфонларнинг аудио имкониятларини (микрофон ва динамикларини) ҳам ўлчай бошлаган.

ЎҚИНГ: Профессионал камералардан зўр илк смартфон – Mi 11 Ultra чиқибоқ DxOMark тахтини забт этди! (+видео)

Яқинда бу компания фаолиятида янги йўналиш очилди – мутахассислар энди қурилмаларнинг аккумуляторларини ҳам ўлчашга киришдилар. DxOMark бунинг учун янги бенчмарк ишлаб чиқди ва унда батареяларнинг барча жиҳатлари текширилади. Яъни, бунга қувватланиш тезлиги, автономлик муддати, турли сценарийлар (ўйин, интернет-сёрфинг, видео ижро этиш...) бўйича самарадорлик каби параметрлар киради.

DxOMark аллақачон смартфонлар батареяларининг илк рейтингини ҳам тақдим этган. Экспертлар ҳозиргача 17 хил русумдаги смартфонларни баҳолашга улгуришган. Улар орасида айни дамда Galaxy M51 модели 88 балл билан етакчилик қилиб турибди:

Тўлиқ рейтинг билан танишиш учун мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтига ўтишингиз мумкин.

Айтиш керакки, батареяларни тадқиқ этиш йўналиши мазкур лаборатория фаолиятида янги бўлгани учун, ҳали кўпчилик смартфонлар бу мезон бўйича текшириб кўрилмаган. Шундай экан, мазкур рейтинг вақтинчалик хусусиятга эга бўлиб, мунтазам тарзда янгиланиб боради.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!