ЭРКАКЛАР vs АЁЛЛАР: онлайн савдода ким серхаражат?

  •   DiMaX
  •  677
  •  27.07.2020 10:00

ЭРКАКЛАР vs АЁЛЛАР: онлайн савдода ким серхаражат?

Коронавирус пандемияси шароитида кўп нарсалар қатори харидлар ҳам онлайн усулга ўтиб кетди. Хўш, бунда интернет орқали кимлар – эркаклар ёки эркаклар кўпроқ харид қилишига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз?

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

«Русский Стандарт» банкининг навбатдаги тадқиқоти натижалари бунга аниқлик киритади, деб ёзади РИАН. Мазкур банк 2020 йилнинг биринчи ярмида банк карталари орқали онлайн ва офлайн операциялар ҳолатини маълум қилган.

Банк маълумотларига кўра, россиялик эркаклар интернет орқали харидларга аёллардан кўра 30 фоизга кўпроқ пул сарфлашар экан. «Транспорт ва саёҳат» бўлимидаги барча операцияларнинг 53 фоизи эркаклар ҳиссасига тўғри келган. «Хобби» бўлимида эркаклар харажатлари аёллларникидан 60 фоизга, «болалар учун товарлар» бўлимида 62, «маиший хизматлар» бўйича эса 64 фоизга кўпроқ бўлиб чиққан. Аёллар харажатлари фақат битта – «супермаркетлар» бўлимида эркакларникидан ошиб, 52 фоизни ташкил этган.

Балки ишонмассиз, лекин офлайн харидлар борасида ҳам эркаклар сарфлари аёлларникидан катта бўлиб чиқибди. Лекин бу ерда фарқ сал камроқ – эркаклар ўртача 23 фоизга кўпроқ офлайн операцияларни амалга оширишган.

ЎҚИНГ: ОЎЮ ва академик лицейларда таълим онлайн тарзда давом этадими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!