Эски флагман яхшими ёки янги ўрта тоифадаги смартфон?

Эски флагман яхшими ёки янги ўрта тоифадаги смартфон?

Смартфон сотиб олишда кўпинча унинг нархига эътибор қаратамиз. Флагман смартфонлар қолган синфдаги смартфонларга қараганда анчагина қимматроқ. Бироқ маълум вақт ўтгач, барча смартфонлар нархи тушади. Шу жумладан, флагман смартфонларнинг нархи ҳам. Кўпчиликда савол туғулиши мумкин: эски флагман сотиб олган яхшими ёки янги ўрта тоифадаги смартфонми? Қуйида 2019 йилда тақдим қилинган Galaxy S10 ва 2021 йили тақдим этилган Galaxy А72 смартфонларини таққослаб чиқамиз.

ЎҚИНГ: 400 долларгача бўлган смартфонлар: қайси бирини сотиб олган яхши?

Корпус

  • Galaxy S10

Олд (Gorilla Glass 6) ва орқа (Gorilla Glass 5) томондан шиша билан қопланган; алюминий ром; IP68 стандарти.

Ўлчам: 149.9 х 70.4 х 7.8 мм

Оғирлиги: 157 г

  • Galaxy А72

Олд шиша; орқа панель ва ён ромлари пластик; IP67 стандарти.

Ўлчам: 165 х 77.4 х 8.4 мм

Оғирлиги: 203 г

Galaxy S10 корпуси алюминийдан ишланган. Шунинг учун, пластикдан ишланган Galaxy А72'га қараганда S10 премиум смартфонлиги билиниб туради.

Дисплей

  • Galaxy S10

6.1 дюймли Dynamic AMOLED дисплейи; 1440 х 3040 резолюция; 550ppi зичлик.

  • Galaxy А72

6.7 дюймли Super AMOLED дисплейи; 90Hz экран янгиланиш частотаси; 1080 х 2400 резолюция; 394ppi зичлик.

Гарчи А72 90Hz экран янгиланиш частотасида ишласа-да, қолган кўрсаткичларда S10 устун. Galaxy S10 смартфони Dynamic AMOLED дисплейи билан жиҳозланганлиги, резолуцияси ва пикселлар зичлиги юқорилиги унинг устун томони ҳисобланади

ОТ/Дастурий таъминот

  • Galaxy S10

Android 9.0 (Android 11 OneUI 3.0 янгиланади).

  • Galaxy А72

Android 11, OneUI 3.1.

Samsung ўз флагманларига 3 йиллик тизим янгиланиши кафолатини беради. Яъни 2019 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy S10 тахминан Android 12'гача бўлган тизим янгиланишини қабул қилади. 2021 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy А72 эса 2 йиллик тизим янгиланишини қабул қилади. Демак, А72 Android 13'гача бўлган тизим янгиланишини қабул қилади. Бу борада Galaxy А72 устунроқ.

Чипсет

  • Galaxy S10

Exynos 9820 (8 нм); Саккиз ядроли 2x2.73 GHz Mongoose M4 & 2x2.31 GHz Cortex-A75 & 4x1.95 GHz Cortex-A55); Mali-G76 MP12.

  • Galaxy А72

Qualcomm SM7125 Snapdragon 720G (8 нм); Саккиз ядроли (2x2.3 GHz Kryo 465 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 465 Silver); Adreno 618.

Galaxy S10 ҳозирда бироз эскирган Exynos 9820 чипи билан ишлайди. Бироқ бу чипнинг унумдорлиги Galaxy А72 ичига ўрнатилган Snapdragon 720G чипидан юқорироқ. Шунингдек, S10'нинг Snapdragon 855 чипи билан ишловчи версияси ҳам мавжуд.

Хотира

  • Galaxy S10

8/128ГБ, 8/512ГБ; microSDXC слоти; UFS 2.1.

  • Galaxy А72

6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; microSDXC слоти.

Камера

  • Galaxy S10

Асосий камера: 12МП f/1.5

Телефото: 12МП f/2.4; 2х зум

Ультракенг: 16МП f/2.2; Супер барқарор видео.

  • Galaxy А72

Асосий камера: 64МП f/1.8

Телефото: 8МП f/2.4; 3х зум

Ультракенг: 12МП f/2.2

Макро: 5МП f/2.4.

Видео ёзув

  • Galaxy S10

4К@60 кадр/сек., 4К@30 кадр/сек., 1080p@30/60/240 кадр/сек., 720p@960 кадр/сек., HDR10+, стерео овоз ёзиш, gyro-EIS & OIS.

  • Galaxy А72

4К@30 кадр/сек., 1080p@30/60 кадр/сек.; gyro-EIS.

Селфи камера

  • Galaxy S10

10МП f/1.9; видео ёзув: 4К@30 кадр/сек., 1080p@30 кадр/сек..

  • Galaxy А72

32МП f/2.2; видео ёзув: 4К@30 кадр/сек., 1080p@30 кадр/сек..

Galaxy S10'нинг асосий камераси 12МП бўлса ҳам, А72'нинг 64МП камерасига қараганда яхшироқ суратлар олади. Шунингдек, S10 4K видео форматида секундига 60 та кадр олади. Galaxy А72 смартфонида битта қўшимча макро камера мавжуд. Агар мегапиксели юқори камера ва макро камера сиз учун муҳим бўлса, А72 танлови сизга мос келади. Агар сифатлироқ сурат ва видеолар муҳим бўлса, бу борада S10 ўз ишини яхшироқ уддалайди.

Аккумулятор

  • Galaxy S10

3,400 мАс; 15 ватт тезкор қувватланиш имконияти; 15 ватт симсиз қувватланиш имконияти; 4.5 ватт реверсив қувватлаш имконияти.

  • Galaxy А72

5,000 мАс; 25 ватт тезкор қувватланиш имконияти.

Аккумулятор сиғими борасида Galaxy А72'нинг яққол устунлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, А72 Galaxy S10'га қараганда тезроқ қувват олади. S10'да эса симсиз қувват олиш ва ўзидан бошқа қурилмаларга қувват бериш имконияти мавжуд. Бироқ аккумуляторнинг муҳим жиҳатлари бўйича Galaxy А72 устунроқ.

Бошқа

  • Galaxy S10

Бармоқ изи сканери (экран остида, ультратовушли), NFC, стерео карнай, 3.5 аудио жек.

  • Galaxy А72

Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик), NFC, стерео карнай, 3.5 аудио жек.

Нарх

  • Galaxy S10

8/128ГБ - 6,695,000 сўм (Openshop.uz).

  • Galaxy А72

6/128ГБ - 5,000,000 сўм (485 доллар) (Amazon.com).

Смартфонларнинг энг муҳим жиҳати бу уларнинг нархи ҳисобланади. Openshop.uz интернет дўконида Galaxy S10'нинг 8/128ГБ версияси 6,695,000 сўмдан сотилмоқда. Ҳали расман Ўзбекистон бозорида сотилиши бошланмаган Galaxy А72 6/128ГБ весиясининг нархи Amazon.com интернет дўконида 485 доллар (тахминан 5,000,000 сўм) нархида сотилмоқда. Кўриниб турибдики, S10 нархи А72'га нисбатан сезиларли даражада қимматроқ.

ЎҚИНГ: Сув ва чангдан ҳимояли Galaxy A72 ҳам тақдим этилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.