Етти минг долларга Redmi K20 Pro бор, оласизми?

  •   DiMaX
  •  2707
  •  17.07.2019 10:53

Етти минг долларга Redmi K20 Pro бор, оласизми?

Xiaomi бугун Ҳиндистондаги матбуот анжуманида ҳамёнбоп Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонларининг маҳаллий тақдимотини ўтказади. Улар Хитойда аллақачон сотилмоқда, жаҳон бозорига биринчиси Xiaomi Mi 9T номи остида чиқариляпти, Mi 9T Pro эса ҳали чиққани йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9T намойиш этилди – барча хусусият ва нархлари билан танишинг!

Ҳиндистондаги тақдимот арафасида маълум бўлишича, компания Redmi K20 Pro флагманининг махсус версиясини ҳам тақдим этади. «Филлар ўлкаси»да уни кўп эмас, кам эмас – нақ 6976 АҚШ долларига тенг нархда сотувга чиқаришмоқчи!

Ушбу версиядаги Redmi K20 Pro корпуси соф тилладан ишланган, орқа қопқоқнинг пастки ўнг бурчагида эса «K» ҳарфи бриллиантлар билан ёзилган. Ҳозирча ушбу смартфоннинг биттагина «жонли» сурати мавжуд:

Xiaomi корпорацияси Redmi бренди остидаги ҳамёнбоп флагманига шу қадар ишоняптики, пулдорларга уни олтин корпусда таклиф этяпти. Лекин ҳинд бойлари уни қандай қарши олишлари ҳозирча номаълум.

Terashop.uz интернет-дўконимиздан эса, тилладан ишланган бўлмаса-да, глобал версиядаги Xiaomi Mi 9T моделини 2 950 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари арзонлашди, Terashop.uz’даги нархлари билан танишинг! (2019 йил 13 июль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!