«EXTRA balans» хизмати билан доимо алоқада бўлинг!

  •   DiMaX
  •  9487
  •  18.08.2020 14:54

«EXTRA balans» хизмати билан доимо алоқада бўлинг!

Замонавий ҳаёт тарзи ҳар қандай вазиятда алоқада бўлишни талаб қилади. Бироқ, телефон баланси нолга яқинлашганда ва уни тўлдириш имконияти бўлмаган ҳолатларда, мобил алоқа операторининг фойдали хизматлари ёрдамга келади.

ЎҚИНГ: Оператор 40% дан 90%гача «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР»ни эълон қилди!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг филиали – Uzmobile уяли алоқа оператори «EXTRA balans» хизматини тақдим этди. Бу – GSM стандартидаги мобил алоқа абонентлари учун фойдали хизматдир, дейилади UZTELECOM расмий сайти хабарида.

Ушбу хизмат ёрдамида абонент ўз ҳисобини 1000 сўмдан ортиқ бўлган пул миқдорида тўлдириши мумкин. Бунинг учун шунчаки, USSD-меню ёки SMS-хабар юбориш хизматидан фойдаланиш кифоя. Хизматни фаоллаштириш учун «L» матнини 150 қисқа рақамига SMS орқали юбориш ёки *150# USSD-менюсидан фойдаланиш лозим.

Абонентлар ушбу хизматдан аввалги қарзини тўламаган ҳолда ҳам фойдаланишлари мумкин. Хизмат белгиланган лимитдан ошмаган ҳолда тақдим этилади (лимит сўнгги 3 ой давомида абонент харажатларига қараб 1000 сўмдан 40 000 сўмгача белгиланади). Қарзни тўлаш муддати чекланмаган, шунингдек тўлиқ ёки қисман тўлаш имконияти мавжуд.

«EXTRA balans» хизмати билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!