Facebook, Amazon, Apple ва Google компанияларини парчалашмоқчи!

  •   DiMaX
  •  699
  •  08.10.2020 11:08

Facebook, Amazon, Apple ва Google компанияларини парчалашмоқчи!

АҚШ Конгрессидаги демократлар бигтех компанияларининг 16 ойлик монополияга қарши текширув ҳисоботини эълон қилди. Ундаги асосий масала – Facebook, Amazon, Apple ва Google компаниялари ўзларининг монопол мавқеларидан суиистеъмол қилаётгани ва уларни жиддий равишда чеклаш зарурлиги, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Гигантларни Конгрессда «жиз-биз қилишди»!

Нималар топилди

Facebook онлайн реклама ва ижтимоий тармоқларда монополдир. 2012 йилда Марк Цукерберг компанияси томонидан Instagram сотиб олиниши, айниқса шикоятларга сабаб бўлмоқда. Конгрессменлар, бу хавфли рақибни йўқ қилишнинг ва истиқболли стартапни сақлаб қолишнинг бир усули эмаслигини айтишди.

Amazon онлайн чакана савдода монополияга эга, аксарият учинчи томон сотувчилари ва кўплаб сотувларда ҳукмронлик қилмоқда. Ҳисоботда Жефф Безос компаниясининг Америка бозоридаги улуши аксарият тадқиқотлардаги каби 40 фоиз эмас, балки 50 фоизни ташкил этиши айтилган. Демократларнинг фикрича, ёпиқ эшиклар ортида Amazon ўз сайтидаги учинчи томон сотувчиларига шерик эмас, балки «ички рақобатчилар» сифатида қарайди.

Демократик партия вакиллари Apple'ни iOS мобил иловалар бозорида монопол деб топдилар. Ҳисоботда айтилишича, компания тўсиқлар яратиш ва рақибларни камситиш учун операцион тизим ва Apple Store устидан назоратни қўлламоқда.

Конгрессменлар Google компаниясини қидирув тизимлари ва унга қўшиб қўйиладиган реклама бозоридаги монопол деб аташди. Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, компания «ўзаро боғлиқ монополиялар экотизими» вазифасини бажаради. Хизматларни катта миқдордаги фойдаланувчи маълумотлари билан боғлаш орқали Google фақат ўз устунлигини кучайтиради. 

Нима таклиф қилиняпти

Текширув натижасида конгрессменлар «таркибий бўлинишни жорий этишни ва доминант платформаларни бизнеснинг тегишли соҳаларига киришини тақиқлашни» таклиф қилдилар. Бошқача қилиб айтганда, улар технология гигантларини қисмларга ажратишни хоҳлашяпти. Масалан, Google YouTube'дан, Facebook эса ва Instagram ва WhatsApp'дан чиқишга мажбур бўлиши мумкин.

Монополияга қарши идоралар доминант платформалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай бирлашишни дарҳол рақобатга қарши деб ҳисоблашлари тавсия этмоқда. Шундай қилиб, улар энди битимнинг эркин рақобат учун хавфли эканлигини исботлашлари шарт бўлмайди – далил юки битим иштирокчиларига тушади.

Техногигантлар ўз хизматларини афзал кўриш ўрнига уларни рақобатчилар билан мослаштириши ва «тенг маҳсулотлар учун тенг шароитларни» таклиф қилиши мумкин.

Демократларнинг таклифлари айрим республикачиларга ёқмади. Конгресс аъзоси Жим Зензенбреннер, технология гигантларини қисмларга ажратиш ғоясини ва бирлашишга дастлабки тақиқни маъқулламаганлигини айтди, гарчи у маъруза муаллифлари билан бошқа кўплаб усулларда рози бўлса-да. Республикачи Жим Жордан, ўз навбатида, терговни ва топилганларнинг аксариятини қўллаб-қувватлашини айтди.

Тергов доирасида 2020 йил ёзида Конгрессда Amazon, Google, Facebook ва Apple эгалари ва раҳбарларининг кўп соатлик тингловлар бўлиб ўтган эди. Ўшанда Сундар Пичай, Марк Цукерберг, Жефф Безос ва Тим Кук конгрессменларнинг саволларига шахсан жавоб беришган.

ЎҚИНГ: Facebook раҳбари бир неча йилдан бери фақат шу компания смартфонларини ишлатади (видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!