Facebook ҳаттоки Дональд Трампни ҳам аяб ўтирмади!

  •   DiMaX
  •  661
  •  06.08.2020 14:16

Facebook ҳаттоки Дональд Трампни ҳам аяб ўтирмади!

Оммабоп Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг аккаунтидан коронавирус борасида ёлғон маълумотлар келтирилган видеони ўчириб ташлади. Бу ҳақда NBC News телеканали хабарига таяниб Daryo нашри маълум қилди.

ЎҚИНГ: Трамп шарт қўйди: «TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишлари керак!»

Маълумотларга кўра, гап Трампнинг Fox News телеканалига берган интервьюси вақтида «болалар коронавирусга деярли чалинмайди» деган видео парчаси ҳақида кетмоқда.

«Ушбу видеода COVID-19’дан айрим гуруҳ инсонлар ҳимоялангани тўғрисида ёлғон маълумот берилган, бу бизнинг коронавирус борасидаги ёлғон ахборотлар тарқалишининг олдини олиш сиёсатимизни бузиш ҳисобланади», — дейди Facebook вакили Энди Стоун.

Трамп штабининг вакили Кортни Парелланинг маълум қилишича, президент интервьюда фақатгина «болалар коронавирусга камроқ учраши тўғрисидаги фактни маълум қилган». Шунингдек, у Кремний водийсини Трампга нисбатан тарафкашликда айблаган.

ЎҚИНГ: Facebook буткул бепул интернетни ишга туширди!

Ижтимоий тармоқлар томонидан Трампнинг постлари биринчи маротага ўчириб юборилмаяпти. Хусусан, июнь ойида Facebook унинг сиёсий кампаниясига тегишли қатор реклама эълонларини ўчириб ташлаган эди. Бунга эълонда фойдаланилган рамзлардан бири — тескари қизил учбурчак — нацистлар томонидан фойдаланилган рамзга ўхшаганлиги сабаб бўлган. Конслагерларга бу орқали сиёсий маҳбуслар ва коммунистларни белгилашган.

Аввалроқ Twitter, Facebook ва YouTube ижтимоий тармоқлари коронавирусга қарши дори воситаси мавжудлигини таъкидлаган бир гуруҳ шифокорларнинг видеосини ўчириб ташлаган эди. Ушбу видеони АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали бўлишган, ижтимоий тармоқ эса уни «ишончсиз маълумот» дея ўчириб юборган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!