Facebook «мобиль» YouTubeни синовдан ўтказмоқда

Facebook «мобиль» YouTubeни синовдан ўтказмоқда

Дунёнинг энг машҳур ижтимоий тармоқларидан бири саналмиш Facebook ўз фойланувчилари учун бир талай интерактив хизматларни йўлга қўйиш ҳаракатида. Шу кунларда Марк Цукерберг  компанияси яна бир янгилик устида ишл олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқади.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Facebook тасма янгиланишлари учун махсус илованинг синовларини ўтказмоқда. Бу тасма “мобиль” YouTubeни ёдга солади.

Видеотасма иловаси Messenger ўрнига жойлашади.

Мазкур видеотасмада дўстларингиз сиз билан “баҳам кўрган” видеолар бўлади.

Бундан ташқари, у ердан сиз “обуна” бўлмаган аккаунтлар роликлари ҳам жой олиши мумкин.

Facebook компанияси ўз фойдаланувчиларини қулай оинада кичик ўлчамли видеоларни кўриш имконини берувчи янги функциялар билан хурсанд қилмоқчи.

Шунингдек, Facebook фойдаланувчига манзур бўлган роликларни алоҳида лентада белгилаб қўювчи “Сақлаш” тугмачисини яратишни ҳам режалаштирган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.