Facebook ва Instagram Ўзбекистонда блокланадими?

Facebook ва Instagram Ўзбекистонда блокланадими?

Бугун, 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси раҳбарининг ўринбосари, Комил Алламжонов дунёга машҳҳур Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларининг бош компанияси бўлмиш Meta'нинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлат сиёсати бўйича вице-президенти Саймон Миллер, ҳамда, компаниянинг Бошқарув директори, Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан учрашганлиги маълум қилди.

Маълум бўлишича, учрашувда Ўзбекистон ва Meta компанияси ҳамкорлиги доирасида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинган.

"Самимий ва дўстона ҳурмат учун Саймон Милнерга, ва айниқса, дўстим Жорж Ченга катта раҳмат", дейди Алламжонов.

Бундан аввал, Meta компанияси Facebook ва Instagram'да аёлларга сийналарини очиб тушган суратларини жойлашга рухсат бериши хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда эса ушбу хабардан кейин платформалар Ўзбекистонда блокланиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Комил Алламжоновнинг Meta билан ҳамкорлик учрашуви эса, эҳтимол, ушбу миш-мишларга якун ясади – Ўзбекистон ва Meta компанияси ҳамкорликда янги лойиҳалар амалга оширар экан Facebook ва Instagram ҳали Ўзбекистонда узоқ яшайди.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Instagram аккаунтни тўлиқ ўчириб юбориш мумкин?