Facebook янги – Viewpoints иловасида фойдаланувчиларга пул тўлайди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  931
  •  27.11.2019 12:33

Facebook янги – Viewpoints иловасида фойдаланувчиларга пул тўлайди! (+видео)

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ ўзининг Viewpoints номли янги иловасини ишга тушираётганини расман маълум қилди. Ушбу дастур дастлаб фақат АҚШ ҳудудида амал қилади, кейинги йилда у ишлайдиган мамлакатлар сони ортади.

Facebook энди реклама кўрганингиз учун сизга пул тўлайди!

Viewpoints иловасида фойдаланувчиларга сўровлар кўринишида ҳар хил топшириқларни бажариш таклиф этилади. Бунда Facebook фойдаланувчига ушбу сўровдан тўпланган маълумот айнан қай йўсинда ишлатилишини бошиданоқ айтади.

Кейин эса, сўров-топшириқларда муайян миқдорда очко тўплаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Viewpoints’да жамғарган пулларини чиқариб олиши мумкин бўлади. Бунинг учун кишининг PayPal тизимида ҳисоби бўлиши лозим. Компания эса, ўз навбатида, сўровда олинган маълумотлар асосида ўз маҳсулотларини яхшилаш ҳамда бозорда уларнинг ўрнини мустаҳкамлаш имконига эга бўлади.

Facebook тўпланадиган маълумотнинг сақланишига максимал даражада масъулият билан ёндашишини аллақачон айтди. Компанияга кўра, Viewpoints орқали йиғилган ушбу ахборотлар учинчи шахсларга сотилмайди ва берилмайди.

ЎҚИНГ: Facebook сиз ундан фойдаланганингиз учун қанча топишини биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!