Фарзандингиз Google танловида иштирок этишини истайсизми?

Фарзандингиз Google танловида иштирок этишини истайсизми?

Лойиҳа муаллифлари - Technovation Challenge 2018 йирик халқаро танлов финалига чиққан жамоа раҳбарлари бўлиб, мазкур жамоа АҚШ нинг Кремний водийсида Ўзбекистон номидан технологик танловда иштирок этган. Олинган тажрибани бўлишиш мақсадида “Jons English academy” НТМ ёшларни халқаро IT лойиҳаларга жалб қилиб, уларни халқаро технологик танловларда иштирок этишга тайёрлайди.

Бугунги кунгача шу каби йирик танловлар ҳақидаги маълумот мамлакатимизда деярли тарқатилмасди. Дастурда иштирок этиш учун иштирокчидан техник кўникмалар ёки махсус таълим талаб қилинмайди. Унда 10-18 ёшдаги болалар иштирок этиши ва 18 ёшга етган ёшлар мураббий сифатида ўз кучини синашлари мумкин. Ушбу дастур Google, Apple каби йирик компаниялар томонидан молиялаштириладиган халқаро технологик лойиҳаларда иштирок этиш йўли билан ёш авлодни STEM (S – science (табиий фанлар), T – technology (технологиялар), Е-engineering (муҳандислик), М-mathematics (математика) га жалб қилиш учун ишлаб чиқилган. Асосий совринлар – пул мукофоти, Кремний водийсига саёҳат ва лойиҳани халқаро аудиторияга намойиш этиш.

Дастур иштирокчилари қуйидаги халқаро танловларда иштирок этиш имконига эга бўлади:

Google Science Fair – 13-18 ёшли болалар учун Google компаниясининг илмий лойиҳалар танлови. Унда болалар жамиятдаги бирон муаммони кўтариб чиқиб, уни технологиялар ёрдамида ечишга ҳаракат қилишади. Ғолиб бўлган жамоа 50 000$ миқдорида грант ва бошқа совринларни қўлга киритишади. 2018 йилда 20 халқаро финалчилар Google нинг бош офисига ташриф буюриш имконига эга бўлишди.

The Clean Tech Competition  юқори синф ўқувчилари учун танлов, унда болалар экологик тоза энергия манбаларини интеграция қилган ҳолда илмий ёндашувлар ёрдамида реал муаммоларни ечишади. Финалга чиққан 6 та жамоа 10 000$, 7000$, 5000$, 1000$ миқдорида пул ютуқларини олади. 2018 йилда танловда 39 мамлакатдан 1100 нафар болалар, 550 жамоа иштирок этди.

Дастурда рўйхатдан ўтиш учун шу манзилга киринг!

ЎҚИНГ: “IT-ПЛАНЕТА 2018/19” XII ҳалқаро олимпиадасига қатнашчиларни руйхатдан ўтказиш бошланди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!