ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади

  •   DiMaX
  •  296
  •  25.07.2020 09:10

ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб «ЗАГС» соҳаси Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди. Бироқ мазкур соҳани яхшилаш ишлари бундан анча аввал бошлаб қўйилган эди, деб ёзади ДХА директори ўринбосари Н.Мухаммадиев.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ўзбекистондаги киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар

ДХА блокчейн тизимини айнан ушбу соҳага жорий этишдан бошламоқчи. Бунинг учун мамлакатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимини блокчейн технологиясига ўтказиш белгиланган. Бунда давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий қилиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтмоқчимиз, мазкур муҳим такомиллаштириш ишларида давлат бюджетидан маблағлар олинмайди.

«ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимининг блокчейн технологияси асосида модернизация қилиш Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги асосида Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТ ТД) қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Тақсимланган реестрдан «ЗАГС» тизимига нима наф?

Блокчейн «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига қўшимча махсус аппарат воситаларидан фойдаланмасдан хавфсиз кириш ва тизимдан фойдаланиш имкониятини яратади.

Киритилган фуқаролик ҳолати ёзувлари блоклар деб аталувчи хэш-функция ёрдамида ўзгармас блокка жойлаштирилади (хэшлаш).

Маълумотлар фақатгина тизимда рўйхатдан ўтказилган аккаунтлар томонидан киритилади. Яъни, ҳар бир иштирок этувчига махсус логин ва пароль берилади. Яна бир жиҳати шундаки, қайси аккаунт эгаси қачон ва нима маълумот киритгани шаффоф кўриниб туради. Бу эса тизимда фирибгарликларни олдини олишга ёрдам беради.

Блокчейн тизимида фойдаланувчи мустақил равишда алоҳида блокдаги маълумотни ўзгартиролмайди. Яъни бир блокдаги маълумотнинг ўзгартирилиши барча аввалги блокларга таъсир қилади. Шу жиҳатдан ахборот хавфсизлиги таъминланади ҳамда тизимда ҳам шаффофлик таъминланади.

«ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимининг блокчейн технологияси асосида модернизация қилиш ишларини тўлиқ якунлаш ҳамда амалиётга татбиқ қилиш жорий йилнинг декабрь ойига режалаштирилган.

ЎҚИНГ: «Халқ назорати» портали ва мобил иловаси ишга туширилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!