Флагман iPhone рекорд даражада арзонлади

Флагман iPhone рекорд даражада арзонлади

Ferra.ru сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Apple компаниясининг флагман смартфони нархи деярли 25 фоизга пасайди.

ЎҚИНГ: Қайси iPhone'лар энг кўп сотиляпти?

Айтилишича, сотувлар бошланишида iPhone 12 Pro Max смартфони 110 минг рублга сотилган бўлса, энди уни рекорд даражадаги арзон нархда — 83 минг рублга сотиб олиш мумкин.

Манбаларга кўра, модель узоқ вақт давомида танқис бўлган, шунинг учун унинг қиймати аста-секин тушиб кетган.

iPhone 12 Pro Max 6,7 дюймли OLED экрани, 3,687 мАс сиғимли аккумулятор, уч модулли камера ва Apple A14 Bionic чипи билан жиҳозланган.

Аввалги авлод флагмани iPhone 11 Pro Max ҳам арзонлашди. 64 Гб хотирали моделни 70 минг рублга олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Bloomberg: Apple янги iPhone'лардан 90 милион дона ишлаб чиқаради

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!