Фойдали клавиатура комбинациялари

Фойдали клавиатура комбинациялари

Сичқончани экранда ҳаракатлантиргандан кўра, маълум бир клавиатура комбинациясини бажариш вақтни тежашга ёрдам беради. Бу унчалик кўп вақти тежамаслиги мумкин, аммо кунлик, ҳафталик ёки ойлик кетган вақтни ҳисобласангиз, анча вақтни тежаган бўласиз. 

Шунинг учун имкон қадар кўпроқ комбинацияларни билиш муҳимдир. Ушбу қисқа клавиатура буйруқларини бир неча марта синаб кўринг ва бу қанчалик фойдали эканлигини билиб оласиз. Қуйида Microsoft Windows компьютерлари учун энг фойдали клавиатура комбинациялари билан танишмиз.

Оддий комбинациялар

Ctrl+Z: Ортга қайтиш

Қайси дастурни ишга туширишингиздан қатъи назар, Ctrl+Z охирги амалингизни орқага қайтаради. Microsoft Word дастурида нотўғри сўзни ёзган бўлсангиз ёки тасодифан бирор сўзни ўчириб ташлаган бўлсангиз бу комбинация сизга ёрдам беради.

Ctrl+W: Ёпиш

Деярли ҳамма жойда ишлайдиган яна бир комбинация Ctrl+W бўлиб, бу амал экрандаги жорий иловани ёпади.

Ctrl+A: Ҳаммасини белгилаш

Ушбу буйруқ билан барча матнни ёки папка ичидаги барча файлларни белгилаш мумкин.

Alt+Tab: иловадан иловага ўтиш

Ушбу буйруқ бир неча иловалар билан ишлашда қўл келади. Alt+Tab тугмаларини босиш орқали очиқ турган бир иловадан иккинчисига ўтиш мумкин.

Alt+F4: Иловани ёпиш

Албатта, бу комбинация кўпчиликла маълум. Ушбу буйруқ орқали жорий иловани ёпиш мумкин. 

Windows навигация комбинациялари

Windows+D: Иш столини кўрсатиш ёки яшириш

Ушбу клавиатура комбинацияси барча очиқ ойналарни минималлаштиради ҳамда экраннинг бош саҳифасига олиб боради. Агар сиз иш столингизда бир қатор файллар ва ёрлиқларни сақласангиз, Win+D бир неча дақиқада уларга кириш имконини беради.

Windows+чап стрелка ёки Windows+ўнг стрелка: ойналарни ёпиштириш

Бу амал иккита ойнани ёнма-ён солиштириш имконини беради ва компьютер иш столини тартибли сақлайди.

Windows+Tab: Вазифа ойнасини очиш

Alt+Tab каби бу комбинация ҳам иловадан иловага ўтиш имконини беради, лекин унда экрандаги барча очиқ дастурларнинг эскизлари кўрсатилади.

Ctrl+Esc: Бошлаш менюсини очиш

Агар сиз Windows тугмачаси бўлмаган клавиатурадан фойдалансангиз, ушбу комбинация Бошлаш менюсини очади. Windows тугмасининг ўзи ҳам худди шу вазифани бажаради. 

Бошқа комбинациялар

F2: номни ўзгартириш

Файлни белгиланг ва унга янги ном бериш учун F2 тугмасини босинг. Бу буйруқ матнни бошқа дастурларда ҳам таҳрирлаш имконини беради — масалан, Microsoft Excel дастурида F2 тугмасинини босинг ва сиз курсордаги катак таркибини таҳрирлашингиз мумкин бўлади.

F5: Янгилаш

Ушбу тугма саҳифани янгилайди - File Explorer ёки веб-браузердан фойдаланганда саҳифани янгилаш учун F5 тугмаси босилади.

Windows+L: Экранни блоклаш

Ушбу тугмалар босилганда тизим блокланади ва уни ўзингиз қўйган пароль билан очишингиз мумкин.

Windows+I: Созланмалар панелини очиш

Тезкорлик билан созланмалар панелини очмоқчи бўлсангиз, ушбу тугмаларни босинг. Windows+A эса ҳаракатлар маркази панели очади. У ерда сўнгги билдиришномаларни кўришингиз мумкин.

Windows+S: Қидириш

Windows вазифалар панелида Cortana ассистентини текшириш ёки иловалар ва сақланган файлларни саралаш имконини берувчи қулай қидирув майдони мавжуд. Ушбу клавиатура комбинацияси билан тўғридан-тўғри қидирув панелига ўтинг, сўнгра қидирув сўзни киритинг.

Windows+PrtScn: Скриншотни сақлаш

Windows+PrtScn бутун экранни суратга олиб уни PNG файли сифатида Скриншотлар папкасига сақлайди. Шу билан бирга, Windows ҳам тасвирни вақтинчалик хотирага кўчиради. Alt+PrtScn комбинацияси эса фақат фаол ойнанинг скриншотини олади, лекин у фақат бу тасвирни вақтинчалик хотирага кўчиради, шунинг учун сиз сақланган файлни кўра олмайсиз.

Ctrl+Shift+Esc: Вазифа менежерини очиш

Вазифа менежери - бу тизимда ишлаётган барча иловаларни кўрсатиб туради. Ушбу комбинация қайси иловадан фойдалансангиз ҳам, вазифа менежерини чақиради.

Windows+C: Cortana'га овозли буйруқ бериш

Ушбу комбинация Cortana ассистентини чақиради, лекин ассистентини чақириш учун уни олдин фаоллаштиришингиз керак. Ассистентни фаоллаштириб бўлганингиздан сўнг, Windows+C тугмаларини босиш ёки «Hey Cortana» дейиш орқали ассистентни чақириш мумкин. 

Windows+X: Яширин менюни очиш

Windows тизимида тезкор уланиш менюси деб аталадиган яширин бошлаш менюси мавжуд бўлиб, у тизимнинг барча асосий жойларига кириш имконини беради. Бу ердан тизимга бириктирилган принтер ёки клавиатура ва бошқа қурилмаларни кўриб чиқиш ва созлаш учун тўғридан-тўғри қурилма менежерига ўтишингиз мумкин. 

ЎҚИНГ: Шахмат роботи ўйин вақтида етти ёшли рақибининг бармоғини синдирди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!