ФҚБ: Коронавирус фонида киберҳужумлар 4 баробар кўпайди

ФҚБ: Коронавирус фонида киберҳужумлар 4 баробар кўпайди

АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) нинг маълум қилишича, коронавирус пандемияси бошланганидан буён кибержиноятлар содир этиш ҳолатлари 300 фоизга ошган.

Бюронинг Интернет-жиноятлар шикоят марказининг ҳисобот беришича, марказга ҳозирда кунига 3 000 тадан 4 000 тагача шикоят келиҳ тушмоқда; COVID-19 тарқалишидан олдин эса бу кўрсаткич 1 000 та атрофида бўлар эди.

Жиноий ҳолатларнинг кескин ошгани ҳозирда деярли барча фаолият турлари онлайн амалга оширилаётгани, авваллари интернетдан кўп фойдаланмаганлар хавфсизлик чораларидан яхши хабардор эмаслиги билан қисман боғлиқ. Киберҳужумчилар, айниқса, COVID-19 устида тадқиқот олиб бораётган ташкилотларни нишонга олмоқда.

The Hill нашри ФҚБнинг Кибер бўлими директор ўринбосари Тоня Угоретсдан иқтибос келтиришича: «Одамларда вирус ҳақидаги маълумотларга, масалан, вакцинага, бўлган қизиқиш жуда катта. Шунинг учун ҳам, COVID устида тадқиқот олиб бораётган ташкилотлар фаолиятига разведкачиларнинг аралашуви кўпайди».

Киберҳужумлар, айниқса, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳамда Саломатлик ва Аҳолига Хизмат Кўрсатиш Департаменти каби соғлиқни сақлаш ташкилотларига қарата амалга оширилмоқда.

Интернет-жиноятлар шикоят марказининг кузатувлари натижасида COVID-19 ниқоби остида интернет фойдаланувчилари электрон почталарига вирусли хабарлар ҳам жўнатилмоқда. Бу хабарлар таркибида хавфли сайтларга ҳаволалар бор. Германия ҳукумати ҳам худди шундай қаллоблар ҳийласига учиб, COVID-19 учун ажратган моллионлаб евро маблағини йўқотган бўлиши эҳтимоли бор.

ЎҚИНГ: «COVID-19 Challenge 2020» танловига 600 та ариза топширилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!