Fragment аукционида илк Telegram юзернейми салкам 1.5 миллион долларга сотилди

Fragment аукционида илк Telegram юзернейми салкам 1.5 миллион долларга сотилди

Бир ҳафта аввал Telegram ўз фойдаланувчи номларини Fragment платформасида ўтказиладиган ауксионда сотишни бошлаган эди. Сўнгги икки кунда эса 50 дан ортиқ юзернеймлар сотилди.

Сотилганлар орасида @auto энг қиммат юзернейм бўлиб, у 2 ноябр куни 900,000 TON ёхуд ≈1 миллион 423 минг доллар нархда сотилган. Айтиш керакки, у платформага 10,000 TON нархида жойланган эди. Навбатда қуйидаги юзернеймлар ҳам яхшигина нархда сотилган:

  • @bank- 850,000 TON (1.326.000 доллар)
  • @avia - 800,000 TON (1.288.000 доллар)
  • @chat - 700,000 TON (1.127.000 доллар) 
  • @fifa - 600,000 TON (954.000 доллар)

Шунингдек, сотилган юзернеймлар орасида @amazon (262,500 TON), @adidas (250,000 TON) , @dior (115,000 TON), @armani (115,000 TON) ва @chanel (90,000 TON) каби бренд номлари ҳам бор.

Ҳозирча ушбу юзернеймлар билан Telegram'нинг ўзида профил, гуруҳ ёки канал томонидан банд қилинмаган.

Яқинда мессенжер раҳбари, Павел Дуров тез кунда оддий фойдаланувчилар ҳам ўз юзернеймларини сотиш имконига эга бўлишларини айтган эди.

ЎҚИНГ: Учта мактаб ўқувчилари ва Telegram'даги энг йирик фирибгарлик ҳикояси

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!