Fuze Case чехоли iPhone 7’га 3,5 миллиметрли наушник слотини қайтаради

Fuze Case чехоли iPhone 7’га 3,5 миллиметрли наушник слотини қайтаради

Ўтган ойда намойиш этилган iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларидан Apple компанияси 3,5 миллиметрли аудио слотни олиб ташлаган эди. “Олма” бунинг ўрнига Airpods симсиз наушниклари ёки махсус адаптерлардан фойдаланишни таклиф қилган. Шубҳасиз, бундай қарор миллионлаб фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди. Ҳатто интернет тармоғида бу борада кўплаб ҳазиллар тарқалди.

Яқинда Американинг Actual Innovation фирмаси iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларига 3,5 миллимертли аудио слотни қайтарадиган махсус чехолни ишлаб чиқди. Fuze Case чехолига Lightning слотидан 3,5 миллиметрли наушник слотига уланадиган адаптер ўрнатилган. Шунинг учун чехолни смартфонга таққач, оддий наушникларни 3,5 миллиметрли аудио слотга улаш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, чехолларга 2400 мА/ст (iPhone 7 учун) ва 3600 (iPhone 7 Plus учун) мА/ст сиғимидаги қўшимча батареялар ҳам ўрнатилган.

Fuze Case ҳозирча 69 долларга баҳоланмоқда. Сотувга декабр бошида чиқарилиши режалаштирилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.