Ушбу Galaxy'лар ҳам One UI 5 янгиланишини қабул қилишни бошлашди

Ушбу Galaxy'лар ҳам One UI 5 янгиланишини қабул қилишни бошлашди

Ўтган ойда Samsung ўзининг Galaxy смартфонлари учун Android 13'га асосланган One UI 5 янгиланишининг барқарор версиясини тақдим қилди. Октабр ойида уни Galaxy S22 сериясидаги смартфонларига энг биринчи бўлиб тарқатиб бўлгандан сўнг, эндиликда компания режа бўйича навбатдаги смартфонларга янгиланишни етказишни бошлади.

Маълум бўлишича, Samsung энди Европа мамлакатларида Galaxy S21, ҳамда Galaxy S20 сериясидаги смартфонларга барқарор версиядаги One UI 5 янгиланишини октабр хавфсизлик ямоғи билан тарқатишни бошлаган. Булардан кейин эса, жорий ойда Galaxy Tab S8 ва Tab S7 сериясидаги планшетлар ва Galaxy А53 билан Galaxy А33 ўрта даражадаги смартфонлари янгиланишни қабул қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: One UI 6 янгиланиши Galaxy'ларга узоқ кутилган функцияни беради

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!